Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Манчестер Сити» - «Челси»: Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун оқшомда Англия Премьер-лигасининг 24-тури доиирасида "Манчестер Сити" ва "Челси" жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтади. Мазкур ўйинга қисқача превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

"Манчестер Сити"
"Манчестер Сити" сўнгги бир нечта ўйинларда катта "тезлик" олган. Эътибор беринг, "шаҳарликлар" сўнгги 12та ўйиннинг 11тасида ғалаба қозониб, 34 очкони қўлга киритишди. Ўз майдонларида ўтказган 11та ўйиннинг барчасида эса ғалаба қозонишди. Жумладан, улар уйдаги ўйинларда 42та гол уришга муваффақ бўлишди. Ушбу рақамлардан кўриш мумкинки, Мануэль Пеллегрини фаолиятининг илк йилидаёқ жуда кучли жамоа шакллантира олди. Манчестерликлар ҳар бир ўйинда "эплаганингизча гол уринг, биз эса хоҳлаганимизча урамиз" қабилида иш тутишмоқда. "Ман Сити" битта ўйинда 3-4тадан кам гол ураётгани йўқ. Европада бундай қудратга эга бўлган жамоани ҳозирда топиш қийин. Бугунги ўйинда Пеллегрини жароҳат олган футболчилар — Хави Гарсия, Самир Насри ва жамоанинг энг яхши тўпурари Серхио Агуэро хизматидан фойдалана олмайди.

"Челси"
Тили аччиқ Жозе Моуриньо "Вест Хэм"га қарши ўйиндан (0:0) кейин рақибнинг ўйинини "19 аср футболи" деб атаб, душманларининг унинг "томорқа"сига тошлар отишига шароит яратиб берди. Ана энди "Эттихад стэдиум"да кечадиган бугунги ўйин олдидан барчани бир савол қизиқтирмоқда: хўш, "Челси"нинг ўзи қандай услубни танлайди? Ҳозирги "Ман. Сити" билан "Эттихад"да очиқ футбол ўйнаш ўлим билан баравар. Моуриньо ҳеч қачон бундай аҳмоқона йўлдан юрмаган. У рақибларининг нималарга қодирлигини ҳар доим яхши билиб келган. Бугун "Челси" сафида 3 нафар таянч ярим ҳимоячиси тушиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Энг ҳужумкор жамоа Муориньонинг "автобуси"ни қай тариқа ёриб ўтишини кузатиш қизиқ бўлади.

Фикрлар
Мануэль Пеллегрини ("Манчестер Сити" бош мураббийи):
"Олдимиздаги ўйин натижаси муҳим аҳамиятга эга. Аммо бу ўйин қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, олдимизда ҳали ўйинлар кўп ва "Челси" билан ўйиндан кейин чемпион номи аниқ бўлиб қолмайди. Рақибимиз қандай ўйин услубини тахмин қилишим қийин. Менга ўйин услуби унчалик ёқмаса ҳам, "Челси" ўз услубига эга жамоа. Ҳар ким ўз йўлини танлайди".

Жозе Моуриньо ("Челси"  бош мураббийи):
"Челси"нинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишдан иборат. Бизга қандай рақиб дуч келишидан қатъи назар ўз фалсафамизни ўзгартирмаймиз. Ҳакамларнинг қарорлари борасида кўпинча "Манчестер Сити"нинг омади келади. Ҳакамларнинг хатоси — ўйиннинг ажралмас қисми, аммо нимагадир ушбу мавсумда барча қарорлар ушбу клубнинг фойдасига қабул қилинмоқда. Балки, бу шунчаки тасодифдир, шундай эмасми"?

Биласизми...
"Ман. Сити" ўз майдонидаги сўнгги 21та ўйинда атиги 1 марта ютқазган ва 19та ўйинда ғалаба қозонган.

"Челси" ўзининг "Эттихад"даги сўнгги 4та учрашувида мағлубиятга учраган.

"Челси" душанба куни ўйнаган учрашувларининг сўнгги 8тасидан 5тасида дуранг ўйнаган. Уларнинг учтасида дарвозалар ишғол қилинмаган.

"Ман. Сити"нинг 8та ўйиндан иборат ғалабали серияси сўнгги икки ярим йил ичида Премьер-лига орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Англия Премьер-лигаси. 24-тур
01:00. «МАНЧЕСТЕР СИТИ» — «ЧЕЛСИ»
Стадион: «Эттихад» (Манчестер, 47 805 томошабин сиғади)
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесуолл)
Жароҳатланганлар: Хави Гарсия, Насри, Милнер, Агуэро — ван Гинкель, Торрес
«Манчестер Сити»нинг тахминий таркиби: Харт — Сабалета, Компани, Демикелис, Клиши — Фернандиньо, Туре, Сильва, Навас — Негредо, Жеко
«Челси»нинг тахминий таркиби: Чех — Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта — Рамирес, Матич, Лэмпард — Азар, Виллиан, Это’О

«Ман Сити»нинг сўнгги ўйинлари:
29.01 «Тоттенхэм» (С) — 5:1 (АПЛ)
25.01 «Уотфорд» (У) — 4:2 (Англия кубоги)
21.01 «Вест Хэм» (С) — 3:0 (Лига кубоги)
18.01 «Кардифф» (У) — 4:2 (АПЛ)
15.01 «Блэкберн» (С) — 5:0 (Англия кубоги)

«Челси»нинг сўнгги ўйинлари:
29.01 «Вест Хэм» (С) — 0:0 (АПЛ)
26.01 «Сток Сити» (У) — 1:0 (Англия кубоги)
19.01 «МЮ» (С) — 3:1 (АПЛ)
11.01 «Халл Сити» (С) — 2:0 (АПЛ)
05.01 «Дерби» (С) — 0:2 (Англия кубоги)

Сўнгги ўзаро ўйинлар:
27.10.2013 «Челси» — «Ман Сити» — 2:1 (АПЛ)
14.04.2013 «Челси» — «Ман Сити» — 1:2 (Англия кубоги)
24.02.2013 «Манчестер Сити» — «Челси» — 2:0 (АПЛ)
25.11.2012 «Челси» — «Ман Сити» — 0:0 (АПЛ)
12.08.2012 «Челси» — «Ман Сити» — 2:3 (Англия суперкубоги)

Манба: www.sportbox.ru

Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланадиган ўйинни Stadion.uz'да ташкил этиладиган матнли онлайн трансляция орқали кузатиб борасиз.

Киритилди: 16:52, 03.02.2014.
Ўқилди: 7477 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.