"Арсенал" ёзги трансфер пайтида камида юқори савиядаги футболчиларни харид қилиш ниятида. Лондонликлар ўнг қанот ҳимояси, марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумчи позицияларини кучайтиришни мақсад қилишмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди.
Манбага кўра, "Арсенал"нинг кенгайтирилган рўйхатига Диего Коста («Атлетико»), Эдин Жеко («Манчестер Сити»), Марио Манжукич («Бавария»), Жексон Мартинес («Порту») ва «Боруссия» (Дортмунд) ҳимоячиси Лукаш Пишчек киритилган. Бундан ташқари, "канонирлар" "Шальке-04" ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслерни яна бир марта қўлга киритишга уриниб кўришади.
Шунингдек, Арсен Венгер жамоа билан янги 3 йиллик янги шартнома борасида келишиб олгани ҳақида маълумотлар тарқатилди. Унга кўра франциялик мутахассис 24 миллион фунт даромад қилади.