Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

АПЛ. «Ливерпуль» «Арсенал»ни «ўққа тутди»

Баҳо:
+ | -

Буни Англия премьер-лигаси дейдилар. Бу ерда жадвалнинг энг чўққисида бораётган жамоа ҳам 1:5 ҳисобида ютқазиши мумкин!

Баъзи муваффақиятсизликлардан кейин "Ливерпуль" бор кучини "Арсенал"га ташлади ва уни янчиб ташлади. Ўйинни томоша қилишни ёки кузатишни бошлаган мухлислар деярли барчадан маҳрум бўлиб улгуришганди. Тасаввур қилинг, ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Шкртел ҳисобни очди ва 10-дақиқага айнан унинг зарбасидан кейин ҳисоб 2:0га етди. Раҳим Стерлинг (16-дақиқа) ва Старриж (20) ҳисобни 4:0га етказиб қўйишди. Бўлди. Нуқта.

Раҳим иккинчи бўлим бошида ўзининг иккинчи голини урган бўлса, "канонирлар" пенальтидан бир марта жавоб қайтара олишди.

Ушбу натижадан кейин "Арсенал" яна пешқадамликни бой бериш хавфи остида қолди. "Ливерпуль" эса 50 очко билан ҳали тур ўйинларини ўтказмаган "Манчестер Сити" ва "Челси"дан 3 очко ортда боришмоқда.

Англия Премьер-лигаси. 25-тур
Ливерпуль – Арсенал 5:1 (4:0)
Голлар: 1:0 – 1 Шкртел, 2:0 – 10 Шкртел, 3:0 – 16 Стерлинг, 4:0 – 20 Старриж, 5:0 – 52 Стерлинг, 5:1 – 69, пенальти Артета.
"Ливерпуль": Миньоле, Фланаган, Шкртел, Туре, А. Сиссоко, Жеррард (Айб, 76), Хендерсон, Стерлинг, Коутиньо, Старридж (Аллен, 66), Суарес.
"Арсенал": Шченсн, Санья, Мертесакер, Косьельни, Монреаль (Гиббс, 61), Артета, Уилшер, Окслейд-Чемберлен, Ўзил (Росицки, 61), Касорла, Жиру (Подольски, 60).
Огоҳлантиришлар: Хендерсон (47), Жиру (47), Уилшер (59).

Манба: www.stadion.uz.

Ўйин сайтимиз орқали онлайн тарзда матнли трансляция қилинди.

Киритилди: 19:37, 08.02.2014.
Ўқилди: 6362 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.