Ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган "Челси" ҳужумчиси Самуэль Это‘О Туркиянинг "Бешиктош" клуби қизиқиш доирасидан жой олган. Истамбул клуби Камерун терма жамоасининг 32 ёшли ўйинчисининг маошини ҳафтасига 100 минг фунтлигича сақлаб қолишга тайёр, дея хабар беради Turkish-football.com.
Манбада қайд этилишича, ҳужумчининг трансферида туркиялик миллиардер Мубариз Гурбаноглунинг "Челси" соҳиби Роман Абрамович билан илиқ муносабатлари ҳам алоҳида рол ўйнаши мумкин. Шунингдек, турк суперлигасида футболчилар учун солиқ 15 фоиз, АПЛда 50 фоизга тенглиги ҳам қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, "Бешиктош"га Славен Билич устозлик қилмоқда.