Мюнхеннинг "Бавария" клуби яримҳимоячиси Томас Мюллер ҳозирги жамоасида ўйнашда давом этади. Бу ҳақда клуб директори Маттиас Заммер маълум қилган.
- Мюллерни сотиш режада йўқ. Испаниями, Англиями, қаердан таклиф бўлмасин барчаси рад этилади. Мюллер жамоасига содиқ, биз ҳам у билан узоқ йиллик режаларни кўзлаганмиз, - деди Заммер.
Эслатиб ўтамиз, Германия термасининг ушбу аъзосига "Барселона" томонидан қизиқиш бўлмоқда.