"Рома" марказий ҳимоячиси Меҳди Бенатия кўҳна қитъанинг навбатдаги топ клуби назарига тушди.
"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ортидан Марокаш терма жамоасининг 26 ёшли аъзосига "Бавария" ҳам қизиқиб қолди. Трансфер 16 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мавсум "А" сериясининг 27 ўйинида майдонга тушган ҳимоячи ҳисобида 5та гол бор.