«Челси» бош мураббийи Жозе Моуринью «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ чорак финал баҳси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Парижликларда футболга нисбатан кучли меҳр бор, улар футболни яхши кўришади. «Парк де Пренс» ўйнаш эса ҳамиша ёқимли. Назаримда, «ПСЖ» ҳам худди «Челси» лойиҳаси каби ҳаракат қилишмоқда. «ПСЖ»нинг ҳужум чизиғи борасида камчиликлар йўқ, умуман олганда, бошқа чизиқларда ҳам муаммо кўрмаяпман. Биргина Тиаго Мотта ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Бундай ўйинларда ҳужумкор ўйинчилар барча нарсани ҳал қилади.
Мен «ПСЖ»нинг кўп ўйинларини кўрдим. Бланда аниқ стратегия бор. Парижликлар ушбу стратегияни сақлаб қолишади. Ҳаттоки "Байер"га қарши ўйинда бўлганидек 3 нафар ҳимоячини алмаштиришса ҳам, бу услуб ўзгармай қолади. Шундай фикрларни биз ҳақимизда ҳам билдириш мумкин. Бизда ўзимизнинг фалсафамиз бор, биз ҳам уни ўзгартирмоқчи эмасмиз. Қилаётган ишларимиз тўғри эканига ишонамиз.
Тажриба катта аҳамиятга эга деб ўйламаман. Бир қарашда сўнгги 10 йил давомида«ПСЖ» «Челси» каби катта тажрибага эга бўлмаган, аммо чуқурроқ олиб қаралса, бошқа вазиятга гувоҳ бўламиз. «ПСЖ»нинг кўпгина футболчилари катта тажрибага эга, биз ҳақимизда эса бундай деб бўлмайди.
Ҳа, жамоамиз ҳар йили Чемпионлар лигасида ўйнайди. Чех ҳисобида эса еврокубоклардаги 100та ўйин бор. Аммо бизда ёш ва тажрибасиз футболчилар кўпчиликни ташкил қилади», – дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» – «Челси» ўйини Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.