Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

ЕЧЛ. "Бавария"- "Манчестер Юнайтед". Превью

Баҳо:
+ | -

Биринчи учрашув олдидан экспертлар умумий ютуқда "МЮ"га 1 фоиз ишонч билдираётган эдилар. Мутахассислар ҳам, мухлислар ҳам мусобақаниинг амалдаги чемпиони бу мавсум ўйинини топа олмаётган манкунианликларни муаммосиз енгиб, кейинги босқич масаласини биринчи учрашувдаёқ ҳал қилишини тахмин қилган эдилар. 1:1 ҳисобидаги дуранг немисларга устунлик берсада, "Олд Траффорд"даги ақлли ўйин ва аниқ ҳаракатлар Дэвид Мойесга яримфинал ҳақида орзу қилишга имкон беради.

Мюнхенликлар билан дурангдан руҳланган "МЮ" чемпионатда "Астон Вилла"ни тор-мор этиб, чемпионлар лигасида қатнашиш учун курашни фаол давом эттирмоқда. Бундеслига муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилган"Бавария" бироз хотиржамликка берилди ва биринчи мағлубиятни қабул қилиб олди. "Аугсбург" клуби Гвардиола шогирдлари устидан тарихий ғалабага эришди - 1:0.

Немисларнинг марказдаги муаммолари ҳам "МЮ"га қўшимча умид беради. "Бавария"нинг энг кучли ва даҳшатли чизиғи жароҳатлар ва дисквалификациялар гирдобида. Бастиан Швайнштайгер ва Хави Мартинес дисквалификация туфайли "Альянц Арена"да майдона туша олмаса, Жердан Шачири, Диего Контенто ва Тьяго Алькантара жароҳатлари боис ўйинни трибунадан кузатадилар. "Бавария"нинг икки посбони Том Штарке ва Лукас Редерлар ҳам майдонга туша олмайдилар. Дарвозани 19 ёшли Леопольд Зингерле қўриқлайди.

"МЮ"да ҳам муаммолар бор. Робин ван Перси, Жонни Эванс ва Хуан Мата жароҳатлари боис майдонга тушмайдилар. Уэйн Руни, Рафаэль ва Маруан Феллайниларнинг ҳам иштироклари катта сўроқ остида. Руни машғулотда қисман шуғулланган бўлса, қолган иккиси машғулотда умуман кўринмадилар.

Рақамлар

- Жамоалар чемпионлар лигасида 10 марта дуч келгандлар. "Бавария" уч марта, "МЮ" икки марта ғалаба қозонган. Беш марта дуранг қайд этилган.
- "МЮ" "Бавария"ни бирон марта меҳмонда юта олмаган- икки дуранг ва икки мағлубият.
- "Бавария" ўз майдонида тўрт ўйиндан буён Англия жамоаларини юта олмаяпти.
- "МЮ" чемпионлар лигасида 200 та ўйин ўтказган биринчи кулбга айланади.
- Райан Гиггз чемпионлар лигасида ўйин ўтказиш борасида Раулга тенглашади - 142та ўйин.
- Рио Фердинанд ва Марио Манжукичлар огоҳлантириш олсалар яримфиналнинг биринчи учрашувини ўтказиб юборадилар, албатта, бунинг учун уларнинг жамоаси яримфиналга чиқиши керак.

Ҳакамлар

Учрашувни Швециялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бош ҳакам - Йонас Эрикссон, ёрдамчилар - Матиас Класениус ва Даниэль Вернмарк.

Тахминий таркиблар

Манба: eurosport.ru
Киритилди: 19:17, 09.04.2014.
Ўқилди: 4706 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.