«Атлетико» клуби «Сан-Лоренсо» ҳужумчиси Анхель Корреани харид қилиш борасида келишувга эришди. Ушбу футболчига «Манчестер Сити», «Ювентус» ва «Зенит» ҳам даъвогарлик қилишаётганди.
Marca тарқатган маълумотларга қараганда, 19 ёшли аргентиналик футболчи Мадрид жамоаси учун 9 миллион еврога тушади.
Корреа мавсум якунланганидан кейин «Челси»га 60 миллион евро эвазига ўтиб кетадиган Диего Костанинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Корреа ҳам ҳужумда, ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнай олиши мумкин.