"Атлетико" президенти Энрике Сересо жамоа футболчиси Диего Костага "Челси" қизиқаётганлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.
"Челси"? Ҳозир бу ҳақда ўйлашни ҳам истамаймиз. Олдинда муҳим ўйинлар турибди ва хоҳлардимки, барча ўйинчилар футбол ҳақида ўйласинлар. Таклифлар ҳақида мавсум якунлангач гаплашган маъқул. Ҳозирча, ҳеч қайси клубдан ҳеч қандай таклиф бўлмаганини ва бу ҳақда гаплашишга сабаб йўқлигини айтишим мумкин, холос", - дейди Сересо.