"Атлетико"нинг 22 ёшли марказий яримҳимоячиси Коке "Барселона"нинг қизиқишлари доирасига тушди, дея хабар беради sport.es.
Каталонияликлар яқин кунларда футболчининг трансфери бўйича расмий таклиф юбормоқчилар.
Футболчи яқинда "Атлетико" билан шартномасини узайтирган ва унинг трансфер нархи 60 миллион евро қилиб белгиланган.
Таъкидлаш жоиз, Кокега "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқиш билдирган.
Коке ушбу мавсумда Испания чемпионатининг 34 ўйинида иштирок этиб, 6 та гол урган ва 14 голли узатма оширган.