"Барселона" яримҳиоячиси Педро Родригес "ПСЖ" қизиқишлари доирасига тушиб олган, дея хабар беради Le Parisien.
Парижликлар Испания терма жамоасининг 26 ёшли футболчиси номзодини "Челси" яримҳимоячиси Эден Азарнинг трансфери амалга ошмай қолган тақдирда кўрмоқчилар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "ПСЖ" Педро учун 40 миллион евро таклиф қилган эди.
Шунингдек, УЕФА санкцияси туфайли ёзги трансферлар чоғида "ПСЖ"нинг трансфер харажатлари 60 миллион евродан ошиб кетмаслиги керак.
Аввалроқ, "Барселона" Педро бўйича таклиф билдирган "Арсенал" билан музокара бошлашга тайёр эканлиги хабар қилинган эди.