"Манчесер Юнайтед" клуби "Саутҳемптон" ҳимоячиси Люк Шоуни сотиб олишга яқин, дея хабар беради Manchester Evening News.
Манбада келтирилишича, "МЮ" яқин вақтлар ичида 18 ёшли футболчининг шартномаси борасида келишиб олади ва у билан шарнома имзолайди.
Футболчи "Юнайтед" учун 30 миллион фунтга тушиши айтилмоқда. Аввалроқ "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам Шоуга қизиқиш билдирган эдилар, аммо улар 25 миллион фунтдан ортиқ тўлашга кўнмаган эдилар.
Ўтган мавсумда Шоу 35 ўйинда иштирок этиб, икки марта голи узатма оширган.