"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Бланнинг фикрича, "Челси" яримҳимоячиси Эдан Азар катта фойда келтирадиган ўйинчи.
"Азар - ҳал қилувчи ролни бажара оладиган ўйинчи. Ҳар хил нарсани назарда тутиш мумки - тактика, жамоа кучи, индивидуал маҳорт каби. Аммо уч-тўрт рақибни алдаб ўтадиган футболчи, бу -қандайдир ўзгача. Ундан нима кутишни ҳар доим ҳам билавермайсан.
Афсуски, келгуси йилдан биз УЕФАнинг қттиқ назоратида бўламиз. Ўзимиз хоҳлаган ишларни бажара олмаймиз. Шунга қарамай, 3-4 ўйинчи сотиб олсак керак.
Ҳозирнинг ўзида бизда яхши жамоа бор, жуда кўп янги футболчилани сотиб олишнинг ҳожати ҳам йўқ", - дейди Блан.