"ПСЖ" клубининг 20 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Маркиньос "Барселона"нинг ўзига қизиқаётганидан хабардор, аммо ҳоирча бу хусусда ҳеч нарса айта олмаслигини билдирди.
"Барселона"нинг менга қизиқаётганлиги менга ёқимли, ахир бу буюк клуб. Аммо менинг "ПСЖ" билан тузган шартномам 2018 йилгача амал қилади, шунинг учун аниқ бир гап айта олмайман.
Агар аниқ таклиф келиб тушса - "ПСЖ" раҳбарлари билан муҳокама қиламиз", - дея Маркиньоснинг сўзларини келтиради Le Parisien.