«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави ўз фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин.
Испания терма жамоаси футболчиси Қатар клубидан тушган 3 йиллик шартнома борасидаги таклифни ўрганиб чиқмоқда, дея хабар беради barcastuff твиттер аккаунти Catalunya Ràdio'га асосланиб.
Аввалроқ эса 34 ёшли ярим ҳимоячи АҚШнинг «Нью-Йорк Сити» жамоасига ўтиши ҳақида хабар берилганди.