"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Яҳё Туренинг агенти Дмитрий Селюк мижозининг келажакда қаерда тўп суриши ҳақида гапириб ўтди.
"Яҳёга бошқа клублар сингари "ПСЖ" ҳам қизиқмоқда, бу янгилик эмас. У Испания чемпионатида ҳамма совринларни ютди, Англияда ҳамма совринларни ютди.
Мен эса унинг аввал Францияда ҳам чемпион бўлиб, кейин бирон икки йил "Бавария"да, Гвардиола қўл остида ўйнашини хоҳлайман. У ерда ҳам ғалаба қозонса - барча топ-чемпионатда ғолиб чиққан инсонга айланар эди.
Пеп "Барселона"дан уни қўйиб юборганига афсусланган. У буни хоҳламаган эди.
Туре Россияга келиши мумкинми? Келиши мумкин", - дея Селюкнинг сўзларини келтиради sports.ru.