Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

ОК-2015. Гуруҳдаги рақибимиз Хитой декабрда учта ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси ноябрь ва декабрь ойларида жами тўртта ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси июнь 14 ноябрь куни ўз майдонида Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. ОК-2015 гуруҳ босқичида Ўзбекистонга рақиблик қиладиган Хитой терма жамоаси шунингдек, декабрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. ФИФА расмий сайтига кўра, Хитой миллий терма жамоаси 13 ва 17 декабрь кунлари Пекинда Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказса, 21 декабрь куни Фаластин терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Хитой терма жамоаси бунгача сентябрь ва октябрь ойларида ҳам бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан 4 ва 9 сентябрь кунлари Хитой ўз майдонида Кувайт ва Иордания термаларига қарши ўйин ўтказса, октябрь ойида ҳам иккита учрашув ўтказилиши режага киритилган. Унга кўра, 10 октябрь куни Таиланд, 15 октябрь куни эса Ироқ Хитойда меҳмон бўлади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Жумладан 8 сентябрь куни Лондонда Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 10 октябрь куни Жиддада Уругвай терма жамоаси меҳмон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам август, сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:10, 01.08.2014.
Ўқилди: 3545 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2732]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2335]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1838]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1724]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1693]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1642]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1538]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1494]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1374]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1352]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.