"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида маълумот бериб, жамоанинг янги футболчиси Хамес Родригес Европа Суперкубоги баҳсида асосий таркибда майдонга тушишини таъкидлади.
"Айрим футболчилар жамоамизга кечроқ қўшилган бўлса-да, тайёргарлигимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоамизнинг маҳорати ошди. Кроос жуда яхши формади. Ўйлайманки, Родригес ҳам эртага майдонга тушади. Родригес ва Гарет Бейл асосий таркибга киритилишади. Мавсумни яхши бошлаш биз учун муҳим аҳамиятга эга", - дейди Анчелотти.
Шунингдек, италиялик мутахассис асосий таркибда Икер Касильяс майдонга тушишини таъкидлаб, Криштиану Роналдунинг ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Криштианунинг муаммолари ўтган мавсумда қолиб кетди. У ўйнашга тайёр. Бу унинг учун янги мавсум", - дейди Анчелотти.