Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Карло Анчелотти: «Бэйл эртанги ўйинга тайёр»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Европанинг бир қатор шахарларида ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашувларидан бири Мадридда ўтказилади ва унда "Реал Мадрид" клуби Ангилиянинг "Ливерпуль" клубини қабул қилади. Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида қироллик клуби бош мураббийи Карло Анчелотти эртанги ўйин хавида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Айни пайтда биз ажойиб ўйин намойиш этаётганимиз ҳақиқат ва биз хар бир ўйин қанчалик муҳим эканини яхши биламиз. Ҳар бир ўйин биз учун ҳам синов, ҳам имконият. Лекин биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз, чунки бизда профессионал жамоа бор. Тан олишга мажбурман, биз ўтган мавсум ҳам айнан ҳозирги ўйин услубида ўйнашга ҳаракат қилдик. Мен бу жамоага ишонаман", — деди италиялик мутахассис.

Шунингдек, мураббий жароҳатланган футболчилар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
"Бэйлнинг ахволи анча яхши. Коэнтрау, Хесе ва Карвахал эртанги ўйинни ўтказиб юборишади. Ильяраменди ҳамда Хедира ҳам эртанги ўйинга тайёр эмаслар, лекин Бэйлда ҳаммаси яхши. У эртанги ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан майдонда тушади".

Карло Анчелотти Роналду ва бошқа футболчилар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
"Роналду жамоавий ўйинчи. У барча эьтиборини жамоага қаратган, рекордларни янгилашга эмас. Роналду ҳақида янги сўз топиш қийин. У шунчаки фантастик ўйинчи. Иско ҳам яхши ўйнамоқда. У профессионал ва ажойиб техника соҳиби, шунинг учун ҳар бир мухлис Исконинг ўйинини томоша қилишни хоҳлайди".

Манба: www.thesun.co.uk
Киритилди: 21:28, 03.11.2014.
Ўқилди: 4921 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.