Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов кеча бўлиб ўтган ЦСКАга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Ўйиндан кейин краснодарликлар бош мураббийи Олег Кононов ярим ҳимоячининг мушакларида чўзилиш, узилиш юз берган бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Маълумотларга қараганда, Аҳмедовнинг жароҳати жиддий эмас экан. Бу ҳақда футболчининг агенти Равшан Салимов Твиттер орқали хабар тарқатди.
"Одилнинг жароҳати жиддий эмас экан. Мушакларида озгина чўзилиш юз берган. Икки ҳафтача дам олса, яхши бўлиб кетади", - дейди Салимов.