Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Забиҳилло Ўринбоев: "Мексика-2011 мундиалидан сўнг менга "Наполи"дан таклиф бўлганди"

Баҳо:
+ | -

Куни кеча пойтахтимиздаги муҳташам “Бунёдкор” мажмуасига Тошкент давлат шарқшунослик институти “Камолот” ЁИХ етакчилари ва бошқа футболсевар талабалар ҳамда журналистлар ташриф буюришди. Меҳмонлар минтақамиздаги энг замонавий мажмуа, унинг диққатга сазовор жойлари, хусусан футбол музейи, бош арена билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, “Бунёдкор” жамоаси ёш футболчилари: Хуршид Ғиёсов, Забихилло Ўринбоев, Рустам Ашурматов ва Достонбек Ҳамдамов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу футболчилар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўлланма олишига муносиб ҳисса қўшишгани диққатга сазовор.

“Бунёдкор” футбол клуби матбуот хизмати раҳбари, таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев клуб ташкил қилинганидан буён унча кўп муддат ўтмаган бўлсада, яхши натижаларга эришилаётгани, буни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Олимпия терма жамоаси, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари сафида “Бунёдкор”чиларнинг тобора кўпайиб бораётгани мисолида кўриш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Қуйида анжумандаги қизиқарли савол-жавоблардан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Анжуман иштирокчиси (талаба):
- Турли мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари боис хорижда кўп бўласиз. Ўша пайтда хорижлик мутахассислар, ҳакамлар билан ишлашга тўғри келади. Айтмоқчиманки, сизларнинг чет тили бўйича билимингиз қанақа ва бу борада алоҳида машғулотлар ўтказиладими?
Достонбек Ҳамдамов (ярим ҳимоячи):
- Албатта, биз ҳам хорижлик мутахассислар ва тенгдошларимиз билан инглиз ва бошқа чет тилларида эркин сухбатлашишни хоҳлаймиз. Бунинг учун клубимизда етарлича шарт-шароит мавжуд, яъни чет тилларини ўргатиш бўйича машғулотлар ташкил қилинган. Қўшимча ёрдам бериш таклифи учун раҳмат.

Анжуман иштирокчиси (талаба):
- Футболда “Энг яхши ҳимоя – бу ҳужум” деган ибора бор. Сизнинг жамоангиз бунга қанчалик амал қилади?
Рустам Ашурматов (ҳимоячи):
- Ҳақиқатан ҳам энг яхши ҳимоя – бу ҳужум. Бизнинг мураббийларимиз ҳам буни кўп таъкидлаб ўтишади. Шу сабабдан биз иложи борича кўпроқ ҳужум уюштириш ва майданда биринчи бўлиб гол киритишга ҳаракат қиламиз.
 
Анжуман иштирокчиси (талаба):
- Халқаро миқёсдаги чемпионатлардан сўнг бизнинг ёш футболчиларимизга хориж футбол клублари томонидан қизиқиш ва таклифлар бўлдими?
Забихилло Ўринбоев (ҳужумчи):
- Албатта бўлди, ўзимдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатидан сўнг Италиянинг “Наполи” клубидан менга таклиф тушди. Бироқ, менинг фикримча, Европа жамоаларидаги иштирокни бир оз улғайганимиздан кейин, 21-22 ёшлардан бошлаш яхшироқ.

Анжуман иштирокчиси (талаба):
- “Бунёдкор” футбол клубининг ўзига хос ўйин тактикаси борми ва у қандай?
Забихилло Ўринбоев (ҳужумчи):
- Хабарингиз бор, яқинда бизнинг бош мураббийимиз ўзгарди. Ўз-ўзидан ўйин тактикасида ҳам ўзгаришлар бўлган ва биз эндиликда ўйинларда асосан прессинг, босим уюштиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Анжуман иштирокчиси (талаба):
- Орангизда уйланганлар борми? Нима деб ўйлайсиз, уйланиш футболчига яхши тасир қиладими ёки аксинча?
Забихилло Ўринбоев (ҳужумчи):
- Орамизда ҳозирча ҳеч ким уйланмаган. Менимча, бу ҳар бир футболчининг ўзига боғлиқ. Агар футболчи уйланганидан кейин оила ва футболни бир хил маромда ва мувозанатда ушлай олса, демак марра уники.

Меҳмонларга стадион таблосида ёш футболчилар ҳақида видеоролик намойиш этилди. “Камолот” ЁИХ етакчилари футболчилар билан эсдалик учун суратга тушишди, клуб музейидаги экспонатлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

“Соғлом бола йили” дастури асосида ташкил этилган учрашув ёшларда катта таассурот қолдиргани шубҳасиз.

Жаҳонгир Олимов

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:54, 24.11.2014.
Ўқилди: 7532 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.