Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Сервер Жепаров: «Уйга қайтишни ўйлаб кўришга ҳали вақтим бор»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» жамоаси ярим ҳимоячиси ва Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров SPORTS.uz интернет-порталига берган эксклюзив интервью берди.

– Сизни биринчи навбатда Кубокдаги ғалабангиз билан табрикламоқчиман. Ўзбекистонда ҳам муваффақиятларингизни диққат билан кузатиб боришади.

– Катта раҳмат. Эсдан чиқармаганлигингиз учун ташаккур.

– Финалда клубингиз пойтахтнинг «Сеул» жамоасидан устун келди. Учрашув қай тарзда кечди? Ўйиндан қандай таассуротлар қолди?
– Ўйин жуда кескин бўлди. «Сеул» ўйин давомида кўплаб 100 фоизли қулай вазиятларга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади. Биз, ўз навбатида, ҳимоя услубини қўллаганимиз сабабли камроқ ҳужум қилдик. Ўйинда 120 дақиқаси давомида ҳисоб очилмай, пенальтилар сериясида эса дарвозабонимиз ўзининг энг яхши хислатларини намойиш эта олди.

– Навбатдаги мақсадингиз - Чемпионлар Лигасидаги ғалаба бўлса керак...
– Кубокни бошим узра кўтарганимда менга ҳам шу фикр келди. Фикрларимни ўқир экансиз деса бўлади (жилмаяди).

– «Пахтакор» бу йили 10-чемпионлигини нишонлади. Бу тўғрида нима деб ўйлайсиз?
– Эришишдими, қойил – қандини урсин! Баракалла!

– Сизда чемпионатимиз ўйинларини томоша қилиш имкони бўлдими?
– Жон дер эдим, бунга имкониятим йўқ. Онлайн режимда ҳеч қаердан топа олмадим. Мабодо хабарингиз йўқми, балки бирон ерда кўрсатишар…

– Таассубки, билмайман. Менда бундай ахборот йўқ.
– Афсус.

– Ўзбекистоннинг навбатдаги чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтириш тўғрисидаги янгиликни қандай қабул қилдингиз?
– Шахсан мен учун бу яхши янгилик. Чемпионат етакчиларини ҳам бу хурсанд қилса керак. Ўйинлар, ютуқлар ва бунга мос равишда мукофот пули ҳам кўпаяди (жилмаяди).

– Тез орада Австралияда Осиё Кубоги бошланади. Тўрт йил аввал ҳурмат шоҳсупасидан бир қадам нарида тўхтаган эдик. Ўша натижанинг такрорланиши, ҳатто яхшиланишига умид қилсак бўладими?
– Албатта, бўлади! Аввалги эришилган натижаларга нисбатан юксакроқ мақсадларни қўйиш керак.

– Яқинда Одил Аҳмедов болдир мушагини шикастлаб олибди. Бу каби жароҳатларни даволаш анча вақт оладими?
– Шикастланиш даражасига қараб, албатта. Одил билан юз берган ҳолатда у икки ҳафта футбол ўйнамайди. «Краснодар» жамоаси шифокорлари бу тўғрида тегишли баёнот бердилар.

– Ҳамкасбим Земфира Яблокова Инстаграммингизга изоҳ ёзибди. Суратларга қараганда, оилали одамга ўхшайсиз.
– Ҳа, яна мени футбол одами деса ҳам бўлади (жилмаяди).

– Фарзандларингиз ва рафиқангиз хорижда маиший шароит жиҳатидан қийналаётгани йўқми?
– Жанубий Кореяда йўқ, уларга бу ер ҳатто ёқди, деб айтиш мумкин. Фақат ота-онамиз, бобо ва бувиларимизни соғиндик, холос. Кореяда МДҲ мамлакатларидан келганлар анчагина, шу сабабли суҳбатлашадиган ва ёрдам бериш керак бўлганлар етарли.

– Болаларни қандай мактабга бердингиз?
– Ўғлим инглиз мактабида шуғулланди. Айтмоқчи, бу ерда рус мактаблари ҳам бор.

– Рухсатингиз билан, яна Корея жамиятига мослашиш мавзусига қайтсак. Кореяда Сиз билан бирон-бир кулгили воқеа юз бердими?
– Тезда ёдимга тушира олмаяпман. Балки бундай ҳолат бўлмагандир ҳам.

– Корейс тилини ўрганиш мураккабми?
– Сўзларни эслаб қолиш осон, иероглифлар билан эса оғирроқ. Бироқ навигаторда керакли манзилни териш қўлимдан келади (жилмаяди).

– Мураббийлар кўрсатмаларини тез илғаб оласизми ё қайта сўрашингизга тўғри келадими?
– Ҳозирги мураббийда жуда тез, муаммо йўқ.

– Ҳозирга келиб Осиё клубларига келаётган легионерлар сони ҳам кўпайиб кетди. Маҳаллий ўйинчилар бунга қандай қарашади?
– Ёмон эмас. Уларнинг қонун-қоидаларига амал қилсанг, корейс халқи жуда очиқ кўнгил, муомалали.

– 19 сентябрдан 4 октябргача Инчеонда Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. У ёққа бора олдингизми?
– Ҳа, бир ўйинни томоша қилдим.

– Биз ҳамкасбларимиз билан баҳслашиб қолдик: Incheon шаҳри номини рус тилида қандай ёзиш тўғри бўлади: Инчхон ёки Инчеон. Бунга ойдинлик киритинг.
– Қизиқ. Биринчи вариант тўғри.

– Суҳбатимиз сўнггида илмоқли савол бермоқчиман. Уйга қайтишни режалаштирмаяпсизми?
– Ўйлаб кўришим учун ҳали бироз вақт бор (жилмаяди).

Мухтар Марданов суҳбатлашди

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 14:14, 26.11.2014.
Ўқилди: 4387 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.