Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Темур Кападзе эркин агентга айланди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг «Актобе» футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Темур Кападзе билан шартномани узайтирмади. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.

«Шартнома муддатим якунига етди ва клуб раҳбарияти уни узайтиришни лозим кўрмади. Бу клуб сиёсати – жаҳон футболидаги нормал амалиёт. Мен икки ярим йил давомида «Актобе»да ўйнадим. Фурсатдан фойдаланиб, шундай кучли ва яхши жамоада тўп сурганимдан бахтли эканлигимни айтмоқчиман», – дея вазиятга изоҳ берди Кападзе.

Футболчи фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча аниқ эмас. Podrobno.uz’нинг қайд этишича, у Ўзбекистонга қайтиши ва фаолиятини Олий Лига клубларидан бирида давом эттириши ҳам мумкин.

Қайд этиш жоиз, у 2015 йилнинг январида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида иштирок этадиган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 01:18, 27.11.2014.
Ўқилди: 4408 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик