Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Сеонгнам» бош мураббийи Жепаровнинг клубни тарк этганини расман тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Кеча Жанубий Кореянинг «Yonhap News» ахборот агентлигига интервью бераркан, «Сеонгнам» бош мураббийи Ким Хак Бом клубда икки мавсум тўп сурган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаровнинг жамоани тарк этганлигини расман тасдиқлади.

«Ўтган мавсум сафимизда бўлган Сервер Жепаров ва бразилиялик Валдивия клубимизни тарк этди. Клубимиз бюджети катта эмаслигидан хабарингиз бор. Шунинг учун ўтган мавсумдаги таркибга ишонч билдирган ҳолда 1-2 нафар янги футболчиларни олиб келиш режам бор. Ҳозир Бразилия ва Шарқий Европадан футболчи излаш билан бандмиз. Кичикроқ суммага савияли легионер топиш осон эмас экан», деди Кореяда Сер Алекс Фергюсонга қиёсан «Хак Бомсон» деган лақабни олган Ким Хак Бом.

«Сеонгнам» якунига етган мавсумда кей-лигада аранг жон сақлаб қолган бўлса-да, Корея футбол ассоцияцияси Кубогини қўлга киритганлиги туфайли кейинги мавсумда ОЧЛда иштирок этади. Ўтган ҳафта жамоа президенти Ли Же Мёнг янги мавсумда футболчиларнинг маошлари ва мукофот пулларини оширишга ваъда берганлиги хабар қилинмоқда. Жумладан, клуб президенти янги мавсумда клубга 7 миллиард вон (тахминан 6 миллион 350 минг АҚШ доллари) миқдорида сармоя киритиш режасини маълум қилди. Шунингдек, ОЧЛда муносиб қатнашиш мақсадида янги футболчилар хариди учун 1,5 миллиард вон (тахминан 1 миллион 360 минг АҚШ доллари) миқдорида пул ажратиш режалаштирилган.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:21, 23.12.2014.
Ўқилди: 8990 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик