Sportbox.ru сайти Россия чемпонатининг ҳар бир туридан сўнг ўз ўқувчиларининг овозлари натижасида энг яхши 11 нафар футболчи номини аниқлаб борди ва ушбу ҳисоб-китоблар орқали мавсумнинг биринчи қисми учун легионерлар терма жамоасини тузиб чиқди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби футболчиси Виталий Денисов ушбу рамзий жамоанинг чап қанотидан ўрин олди. "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ушбу жамоадан ўрин олмади.
Рамзий терма жамоа билан танишинг:
Дарвозабон: Стипе Плетикоса ("Ростов", Хорватия)
Ҳимоячилар (ўнгдан чапга): Марио Фернандес (ЦСКА, Бразилия), Ведран Чорлука ("Локомотив"), Эсекьель Гарай ("Зенит", Аргентина), Виталий Денисов ("Локомотив", Ўзбекистон).
Ярим ҳимоячилар (ўнгдан чапга): Матье Вальбуэна ("Динамо", Франция), Муборак Буссуфа ("Локомотив", Марокаш), Роман Еременко (ЦСКА, Финляндия), Мигель Данни ("Зенит", Португалия).
Ҳужумчилар: Халк ("Зенит", Бразилия), Сейду Думбия (ЦСКА, Кот-д’Ивуар).