"ПСЖ ҳужумчилари Эсекиель Лавесси ва Эдинсон Каванилар жамоанинг навбатдаги машғулотларини ўтказиб юборадилар ва икки учрашувда жамоа сафида майдонга тушмайдилар.
Маълумотларга кўра, "ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан футболчиларни жамоа тартибини бузгани учун жазолаган.
"Уларнинг ўзларини тутиши ва интизомсизлиги ҳеч қандай қолипга сиғмайди. Биз уларни жазолашга ва спорт санкцияларини қўллашга қарор қилдик. Шанба кунигача улар жамоа билан машғулот олиб бормайдилар ва навбатдаги икки учрашувни ўтказиб юборишади", - дейди Блан.













