Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Мертезакер: "Дастлаб футболга хобби сифатида қараганман"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳимоячиси Пер Мертезакер дастлаб футболга хобби сифатида қараганини, ўзининг биринчи клуби "Ганновер"га тасодиф туфайли кирганини маълум қилди.

"Мен жуда иқтидорли эмас эдим ва футболга хобби сифатида қарар эдим. Менинг энг асосий мақсадим - формамни ушлаб туриш ва жамоада бўлиш эди, холос, бундан ортиғи эмас. Мен ажойиб кунларнинг бирида профессионал бўлишни ўйламаган эдим ва ўз олдимга ҳар куни боримни беришни мақсад қилмаганман.

Шунчаки футболдан завқ олишни истар эдим. Бунда мен хотиржам эдим ва ўзимга ишонардим. Мағлубиятдан қаттиқ қайғуга тушмасдим, агар ўйинимдан норози бўлиб, иккинчи жамоага ўтказишган тақдирда ҳам хафа бўлмасдим.

17-18 ёшимда ўз вақтимни кутдим. Омадим келди. Асосий таркибда бир неча ўйинчи жароҳатланганликлари боис, мен катталар жамоасига қўшилиб қолдим. Телетрансляция қилинган ўйинларнинг бирида мен жуда яхши ўйнадим.

Сиз ўз имкониятингизни шунчаки кутибгина қолмай, ундан фойдалана билишингиз керак. Бу омаднинг калити. Мен олдинда турган фаолиятимда нималар кутаётганини билмасдан туриб, ўз имкониятимда фойдаландим", - дейди Мертезакер.

Манба: championat.ru
Киритилди: 10:17, 09.01.2015.
Ўқилди: 3467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.