Бошланган дам олиш кунларида Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Эътиборли томони, ушбу ҳафтада бир нечта дербилар бўлиб ўтади. Марказий ўйинларга превью шаклида тўхталиб ўтамиз.
Англия. "Тоттенхэм" - "Арсенал". 7 февраль, 17:45 (Тошкент вақти билан)
— Шимолий Лондон дербиси "Тоттенхэм" стадионида 78-марта ўтказилади. "Шпорлар" бу ўйинларнинг 31тасида ғалаба қозонишган, 22та ўйинда дуранг қайд этилган ва 24та ўйинда ютқазишган.
— Ўтган йили "Уарт Харт Лейн"да ўтказилган ўйинда "Арсенал ғалаба қозонганди (1:0). Бу сўнгги 6 йил давомида "канонирлар"нинг сафардаги ягона ғалабаси ҳисобланади.
— "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги сўнгги 15та ўйинда жамолардан бири бир марта битта тўпдан ортиқ фарқи билан ғалаба қозонган. 2007 йил сентябрь ойида "Арсенал" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
— "Арсенал" бошқа жамоаларга қараганда "Уайт Харт Лейн"да кўпроқ гол урган — 113та.
— "Арсенал" декабрь ойи бошидан буён АПЛ жамоалари орасида энг кўп гол урган (23та) ва энг кўп очко жамғарган (22) жамоа бўлиб турибди.
Испания. "Атлетико" - "Реал". 7 февраль. 20:00.
— Бугун 258-Мадрид дербиси ўтказилади. "Реал" 135 марта ғалаба қозонган бўлса, 65та ўйинда "Атлетико"нинг қўли баланд келган, 58та ўйин дуранг билан якунланган.
— "Реал" ЕЧЛ-2014 финалида ғалаба қозонганидан кейин кетма-кет 5та ўйинда "Атлетико" устидан ғалаба қозона олмаяпти.
— "Реал" сўнгги марта 1969-1971 йиллар оралиғида "Атлетико"ни кетма-кет 6та ўйинда юта олмаганди.
— Роналду 2та ўйиндан иборат дисквалификациядан кейин майдонга қайтади. Португалиялик футболчи томонидан урилган 28та голнинг 5тасига Бензема ассистентлик қилган. Бу Роналдуга голли узатма берганлар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
— Асьер Ильяраменди чемпионатнинг ушбу мавсумида ўзи иштирок этган 15та ўйинннинг барчасида ғалаба қозонган.
Англия. "Эвертон" - "Ливерпуль". 7 февраль. 22:30
— Чемпионат доирасида 192-Мерсисайд дербиси ўтказилади. "Эвертон" 57та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 73та ўйин "Ливерпуль"нинг ғалабаси билан якунланган. 61та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.
— Мерсисайд дербисидаги сўнгги 5та ўйиндан 4таси дуранг билан якунланган — 0:0, 1:1, 2:2, 3:3.
— "Ливерпуль" ҳамшаҳарларига қарши ўтказилган сўнгги 16та ўйиннинг биттасида ютқазган — 2010 йил октябрь ойида (0:2).
— Англия Премьер-лигаси ташкил этилган 1992 йилдан бошлаб ўтказилган дербиларда 20 марта четлатиш кузатилган. 13та қизил карточка "Эвертон" футболчиларига, 7таси эса "Ливерпуль" ўйинчиларига кўрсатилган.
— Ромелу Лукакунинг навбатдаги гол унинг чемпионатдаги 40-голи бўлади. У 22 ёшга қадар 40та гол урган дастлабки хорижлик футболчига айланиши мумкин. Бу ёшгача Робби Фаулер (82та), Майкл Оуэн (73), Уэйн Руни (59) ва Крис Саттон (46) ундан кўпроқ гол уришган.
— Стивен Жеррард 30та Мерсисайд дербисида иштирок этган биринчи футболчига айланиши мумкин. Бундан ташқари, "Ливерпуль" сардори ушбу тўқнашувларда энг кўп гол урган (9та) футболчи ҳисобланадди.
Италия. "Ювентус" - "Милан". 8 февраль. соат 00:45
— "Ювентус" А серия доирасида Туринда ўтказилган ўйинларда "Милан" устидан 81та ўйинда ғалаба қозонган. Жамоалар 22та ўйинда дуранг ўйнаган бўлишса, миланликлар 21 марта сафардан ғалаба билан қайтишган.
— "Ювентус" кетма-кет бешинчи марта "Милан" устидан ғалаба қозониши мумкин. Бундай серия аввалроқ 1980-1984 йилларда кузатилганди.
— "Россонери" сўнгги марта "Ювентус"ни 2011 йил март ойида мағлуб этганди (1:0). Ўшанда "Юве"нинг ҳозирги бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Милан"ни бошқараётганди.
— Бугунги ўйинда А сериянинг икки энг яхши тўпурари — Карлос Тевес (13) ва Жереми Менез (12) тўқнаш келадилар.
— Менез Италия чемпионатининг ушбу мавсумида 3 марта пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Бу барчадан юқори натижадир.