“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Эден Азар билан янги шартнома имзоланган ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Эден клуб билан шартномасини узайтирганидан хурсандман. Бу шундан далолат берадики, “Челси” мураббийлар штаби ва унинг жамоадошлари у жаҳоннинг энг яхши ўйинчи бўлишига ёрдам беришига ишонмоқда.
Азар ҳозир топ-савиядаги футболчи. У жуда яхши ривожланмоқда. У ҳали жуда ёш ва энг яхши бўла олади”, – деб sports.ru Моуриньо сўзларидан келтиради.