Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Дидье Дрогба: “Катта ўғлим Англия термасида ўйнашни истамоқда”

Баҳо:
+ | -

“Челси” ҳужумчиси Дидье Дрогбанинг ўғли Айзек Дрогба 15 ёшда. У “Челси” академиясида футбол билан шуғулланмоқда. Кичик Дрогба ўз келажаги борасида аниқ фикрга эга ва унинг келажаги Кот-д'Ивуар термаси билан боғлиқ эмас. 

“Мени ўғлим, ўзининг афзал кўрадиган нарсаларини аниқлаб олганга ўхшайди. У келажакда отаси каби “Челси”да ўйнашни истамоқда. Аммо бу ҳаммаси эмас. У Кот-д'Ивуар терма жамоаси ҳақида ўйламаяпти ҳам. Айзек туғилган мамлакат – Франция шарафини ҳимоя қилишни ҳам ўйламаяпти. У Англия термасида ўйнамоқчи ва бу унинг энг катта орзуси. Айзек анча вақтдан буён Англияда яшаяпти – мен Хитойда ишлаётганимда, у мен билан у ерга кўчиб боришни ҳам истамаганди”, - деб Дрогбанинг сўзларидан келтиради euro-football.ru.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 13:27, 28.02.2015.
Ўқилди: 4281 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик