| 19/10 00:00 | Реал Мадрид | 4-1 | Севилья | ||
| 19/10 21:30 | Монца | 4-0 | Кальяри | ||
| 19/10 23:45 | Парма | 0-3 | Торино | ||
| 20/10 00:00 | Хетафе | 1-1 | Райо Вальекано | ||
| 20/10 00:00 | Тоттенхэм | 3-1 | Ковентри Сити | ||
| 20/10 18:30 | ОКМК | - | Гулистон | ||
| 20/10 19:00 | Сўғдиёна | - | Андижон | ||
| 20/10 19:00 | Нефтчи | - | Локомотив | ||
| 20/10 21:45 | Сабаҳ | - | Боруссия Д | ||
| 20/10 21:45 | Фенербахче | - | Славия | ||
| 20/10 21:45 | Сабаҳ | - | Боруссия Д | ||
| 20/10 21:45 | Фенербахче | - | Славия | ||
| 20/10 23:59 | ПСЖ | - | Барселона | ||
| 20/10 23:59 | Ливерпуль | - | Вильярреал | ||
| 20/10 23:59 | Штутгарт | - | Атлетико | ||
| 20/10 23:59 | Манчестер Сити | - | АЕК | ||
| 20/10 23:59 | Наполи | - | Буде-Глимт | ||
| 20/10 23:59 | Порту | - | ПСВ | ||
| 20/10 23:59 | Рома | - | Слован | ||
| 21/10 00:00 | ПСЖ | - | Барселона | ||
| 21/10 00:00 | Манчестер Сити | - | АЕК | ||
| 21/10 00:00 | Штутгарт | - | Атлетико | ||
| 21/10 00:00 | Ливерпуль | - | Вильярреал | ||
| 21/10 00:00 | Порту | - | ПСВ | ||
| 21/10 00:00 | Рома | - | Слован | ||
| 21/10 00:00 | Наполи | - | Буде-Глимт | ||
| 21/10 19:00 | Навбаҳор | - | Ғазалкент | ||
| 21/10 23:00 | Леванте | - | Атлетик Бильбао |
| AFC U-17 - 2014 / 3-тур / 11.09.2014 14:00 | ||||
ЎзбекистонСавелий Абрамов (9)Жонибек Кўчимов (43-пенальти) Суҳроб Нуруллоев (68) Худойберди Холиқов (90+4) |
4
:
2
|
КувайтАбдулазиз ал-Ҳадя (45)Холид Муҳаммад (45+2) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| AFC U-17 - 2014 / 3-тур / 11.09.2014 14:00 | ||||
ЎзбекистонСавелий Абрамов (9)Жонибек Кўчимов (43-пенальти) Суҳроб Нуруллоев (68) Худойберди Холиқов (90+4) |
4
:
2
|
КувайтАбдулазиз ал-Ҳадя (45)Холид Муҳаммад (45+2) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
![]() |
Ўйин якунланди. Гуруҳда 1-ўрин билан чорак финалга чиқдик. Чорак финалдаги рақибимиз номини бугун кечроқ билиб оламиз. КХДР эса Непални 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва улар ҳам 1/4 финалга чиқишди. Чорак финалда Эрон-КХДР тўқнашуви кутиб турибди |
| 90+4' |
![]() |
Кувайт қўшиб берилган дақиқаларда катта куч билан олдинга ўтди. Вакилларимиз жарима майдончамиз остонасида тўпни эгаллаб олишди ва футболчиларимиздан бири кучли зарба билан тўпни майдоннинг рақиб томонига етказди. Майдон марказида "навбатчилик" қилаётган Худойберди Холиқов ёлғиз ўзи дарвоза томон интилди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, тўртинчи голимизни урди! |
| 90+4' |
![]() |
ГОООООООЛЛЛЛ! Худойберди Холиқов, 4:2!!!! Бўлди энди! Асабий вазият тугади! Минг қатла шукр! |
| 90+3' |
![]() |
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Абдуғани Ғанижонов ўрнига Худойберди Холиқов туширилди |
| 90+2' |
![]() |
Уҳҳҳҳ, тахликали ва саросимали вазият юзага келди. Яхшиямки, кувайтлик футболчининг ўзи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 90+1' |
![]() |
Уҳҳҳ, Фаввазга 20 метрдан зарба бериш имконини бериб қўйдик. Тўп Хўжаевнинг бармоқларига тегиб, майдонни тарк этди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
![]() |
Эҳҳҳ, яна ўша Кенжабоев! Жамоамиз тезкор ҳужум ташкил қилди. Суҳроб Нуруллоев жарима майдончаси остонасида ўзи зарба бериши мумкин эди. Аммо у чап қанотда очилган Исломга тўпни узатди. Аммо Ислом бир ҳимоячини алдаш чоғида тўпни йўқотди |
| 87' |
![]() |
Жонибек Кўчимов жарима майдончаси ёнига яқинлашиб борди ва зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 87' |
![]() |
Кувайтда ўзгариш бўлди |
| 86' |
![]() |
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Мочинов шогирдлари тўпни назорат қила бошлашди |
| 85' |
![]() |
Ўсмирларимиз ҳужум кетидан ҳужум ташкил қилишмоқда. Бу футболчилар рақибни бирам кўп алдашга ҳаракат қиладикиииии.... Буларга "девор" услубини ўргатиш керак! |
| 82' |
![]() |
Азизжон Ғаниев 20 метрдан кучли зарба йўллади. Зарба ўқдек бўлди, аммо бироз ноаниқ бўлди |
| 80' |
![]() |
Эҳ, Кенжабоев. Сал қизғанчиқроқ бола экан. Чап қанотдан жарима майдончаси кирди, тўпни эгаллади, бир ҳимоячини алдади, аммо очиқ ҳудудга яқинлашиб келган Аҳмадовга тўпни бериш ўрнига ўзи ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабон эса тўпни қайтарди |
| 79' |
![]() |
Кувайт майдон марказига яқин жойдан жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Ҳужум бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп йўналиши ноаниқ бўлди |
| 78' |
![]() |
Бурчак тўпини рақиблар қайтаришди |
| 77' |
![]() |
Суҳроб яна ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва бир ҳимоячини алдаётганида мудофаа вакили Нуруллоевни йиқитгандек бўлди. Тўпураримиз ётган жойида тўпни дарвозабон майдончасига узатаётганида, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 76' |
![]() |
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов туширилди |
| 75' |
![]() |
Футболчиларимиз марказ бўйлаб бир тепар услубида ҳужум ташкил қилишди ва Ғанижонов бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганида ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди. Тўпга Кенжабоев борди ва тўпни жарима майдончасига қайтарди. Абдуғани бу сафар бош билан зарба берди, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 74' |
![]() |
"Пахтакор"даги Даврон Ҳошимовнинг укаси Дониёр Ҳошимов ҳозир тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ака-укалар бир хил амплуада ўнг қанот ҳимоячисида ўйнашаркан |
| 73' |
![]() |
Эсса Баҳруҳ майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фавваз ал-Эмбайлеш туширилди |
| 72' |
![]() |
Кувайтлик Баҳруҳ майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 69' |
![]() |
Суҳроб яна бир марта ўша нуқтадан бу сафар қарама-қарши бурчакка тўпни айлантирди. Файзлий тўпни эгаллаб олди |
| 68' |
![]() |
Суҳроб Нуруллоев тўғри қилди! Рақиб жарима майдончаси ёриб кириш самара бермаётгани боис Нуруллоев жарима майдончаси ташқарисида 1-2 футболчидан чап томонга қочди ва чап оёқда ерлатиб зарба берди. Тўп эса дарвозабоннинг чап томонидаги бурчакка кириб кетди! |
| 68' |
![]() |
ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! ГОООООЛ!!! Суҳроб Нурулллооооооеввв! 3:2! |
| 66' |
![]() |
Кенжабоев 20 метрдан тўпни дарвоза томон айлантирди. Фазлий уни эгаллаб олди |
| 65' |
![]() |
Энди эса рақиблар иккита хавфли вазият яратишди. Абдулазиз Аҳмаднинг кучли зарбасини Хўжаев майдондан ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи ҳам зарба билан якунланди. АКром яна тўпни ён томонга уриб юборди |
| 64' |
![]() |
Жамоамиз қарши ҳужум натижасида Маҳмудҳожиевни чап қанотдан олдинга бошлашди. Аммо Шоҳрух жарима майдончасига кириб келиб, зарба беришга улгурмади. Тўпни ҳимоячи қайтарди |
| 63' |
![]() |
Вкилларимиз тўпни эгаллаб олишди ва Суҳроб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, дарвозабон майдончаси томон тўпни узатди. Аммо ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 62' |
![]() |
Кувайтликларнинг ҳар бир ётишига шифокорлар майдонга чиқишмоқда. Бу кўпроқ вақт чўзишга ўхшаб кетмоқда. Яхшимас |
| 61' |
![]() |
Азизжон Ғаниев 18 метрлардан ерлатиб зарба берди. Дарвозабоннинг ўзига борди тўп |
| 57' |
![]() |
Эҳ, вой, бўш дарвоза-я! Нуруллоев ўнг қанотдан жарима майдончаси кириб бориб, бир ҳимоячидан қочди ва дарвозабон чизиғи устида турган Ғанижоновга тўпни етказди. Дарвозабон тўпга улгурмади. Абдуғанининг яқин масофадан секин зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Тўғри, тўп Ғанижоновга сакраган ҳолда келганди... |
| 56' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳҳ, Маҳмудҳожиев! Мана бу сафар жамоамиз аъзолари тўпни бир-бирларига узатишлари оқибатида жарима майдончасининг чап қанотида очиқ турган Шоҳрухга тўпни етказишди. Аммо Маҳмудҳожиев қулай масофадан дарвозага йўллай олмади! |
| 54' |
![]() |
Тўп яна ўнг қанотдан етказиб берилди. Нуруллоев жарима майдончаси чизиғи устида эгаллаб олди ва бир ҳимоячини чалғитиб, зарба берди. Аммо тўп бошқа ҳимоячига тегиб қайтди |
| 52' |
![]() |
Энди вакилларимиз яхши ҳужум ташкил қилишди. Дониёр Ҳошимов ўнг қанотдан етказиб берган тўпни футболчиларимиз тўхтатишди, аммо рақиб мудофааси зарба беришга имкон бермади |
| 51' |
![]() |
Ууууҳҳҳҳ, дарвозамиз олдида таҳликали вазият юзага келди. Олис масофадан етказилган тўпга биринчи бўлиб Хўжаев етиб келди, аммо тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўп бошқа бир ҳужумчига келиб тушди, аммо у Акромни алдаб ўтиш чоғида тўпни ўзида узоқлаштириб юборди ва тўп майдонни тарк этди |
| 49' |
|
Иккинчи бўлимда ҳам биринчи рақам остида ўйнаймиз. Кувайт эса қарши ҳужумга таянади |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлимда тўпни вакилларимиз ўйинга киритиб беришди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошида Ислом Кенжабоев Савелий Абрамов ўрнига тушди |
| ' |
![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
![]() |
Параллел кечаётган ўйинда эса КХДР Непални 4:1 ҳисобида мағлуб этмоқда. Шу боис, бугунги ўйинда биз ғалаба қозонишимиз шарт! Гуруҳда 1-ўринни олишимиз керак |
| 45+3' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. |
| 45+2' |
![]() |
Терма жамоамиз 2 дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юборди. Бўшашдик, Кувайт эса бизни жазолади. Холид Муҳаммад бир-икки футболчимизни алдаб ўтиб, 16 метрлардан зарба билан, Хўжаев дарвозасининг бурчагини ишғол қилди. |
| 45+2' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳ, ГОЛ! Холид Муҳаммад, 2:2! |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
Тўп чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берилди. Абдулазиз ал-Ҳадя тўп йўналишини ўзгартирди ва буни кутмаган Хўжаев зарбани ўтказиб юборди |
| 45' |
![]() |
Эҳ, ГОООЛ!, Абдулазиз ал-Ҳадя, 2:1. |
| 43' |
![]() |
ГООООООЛЛЛ! Жонибек Кўчимов, 2:0!!! |
| 43' |
![]() |
Пенальти! Жарима зарбаси амалга оширилаётганида кувайтлик ҳимоячи қўлини юқори кўтариб, тўпни қайтариб қолди. ҲАкам эса буни ўз вақтида кўрди ва пенальти белгилади! |
| 42' |
![]() |
Ойбек НУрматовга нисбатан рақиб ҳимоячиси қўполлик ишлатди. Бурчакка яқин жойдан жарима зарбаси |
| 41' |
![]() |
Футболчиларимиз икки марта рақиб дарвозаси томон зарба берди. Биринчисини дарвозабон эгаллаб олди, иккинчи зарбага аниқлик етишмади |
| 40' |
![]() |
Терма жамоа ҳужумчилари майдоннинг рақиб томонида прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олишди. Кўчимов барчани алдаб ўтдию, аммо рақиб дарвозаси олдида сўнгги ҳимоячини алдай олмади |
| 38' |
|
Тўпни узоқ масофага — ҳимоядан ҳужумга етказишга уриняпти футболчиларимиз. Натижадан тўпни кўп марта йўқотяпмиз. |
| 37' |
![]() |
Навбатдаги бурчак тўпини бартараф этдик |
| 36' |
![]() |
Кувайт бурчак тўпини ўйинга киритди. Маҳмудҳожиев тўпни ён томонга тепиб юборди. Кейинги ҳужум пайтида кувайтлик футболчи дарвозамиз томон кучли зарба берди. Тўп Алижоновнинг бошига тегиб, майдонни тарк этди |
| 33' |
![]() |
Кўчимов узатиб берган тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
| 32' |
![]() |
Ҳужумларимиз кўп, етарлича. Аммо дарвозани ишғол қиладиган футболчи топилмаяпти. Яна Маҳмудҳжиев чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни футболчиларимиздан бири дарвоза томон тепди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
| 31' |
![]() |
Майдон марказида тўпни йўқотдик ва Кувайтнинг қарши ҳужуми зарба билан якунланди. Тўп кувайтлик ҳужумчига текканча, майдонни тарк этди |
| 28' |
|
Вуууҳ, терма жамоамиз яна гол уриши мумкин эди. Навбатдаги ҳужумими пайтда футболчиларимиздан бири 16 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо ҳимоячи ётган кўйи зарбани ўзига қабул қилди |
| 28' |
|
Айни дақиқаларда ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйинга урғу бергани боис, анча очиқ ўйин кетмоқда |
| 25' |
![]() |
Терма жамоамиз майдон марказидан жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Сардоримиз Илҳом Алижонов бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 24' |
![]() |
Эҳ, Абрамоооов, ҳимоячилар орасидан яхши ўтиб кетди, аммо 18 метрлардан ўзи зарба бермасдан, очиқ турган Ғанижоновга тўпни берганида, Абудғани хотиржамлик билан гол уриши мумкин эди! Савилийнинг зарбасини эса дарвозабон эгаллаб олди |
| 22' |
![]() |
Ўсмирларимиз қарши ҳужумга ўтишди. Шоҳрух бир нафар футболчидан ўтиб кетганида жарима майдончаси кириб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди. Аммо ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди, аммо Маҳмудҳожиев тўпни эгаллаб олиб, тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Аммо Ғанижонов тўпга ета олмади |
| 20' |
![]() |
Нурматов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатди. Бу сафар Савелий тўпга улгурмади |
| 19' |
![]() |
Ғанижонов офсайдда қолиб кетди |
| 18' |
![]() |
Кувайт бурчак тўпи ишлади. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Абрамов майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 15' |
![]() |
Ана энди юртдоошларимиз тўп назоратини ўз қўлларига олишди. Маҳмудҳожиев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ғанижонов йиқилаётиб тўпга бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Уриниш бирозгина муваффақиятсиз амалга оширилди |
| 13' |
![]() |
КХДР ўсмирлари 4-дақиқадаёқ Непал дарвозасини ишғол қилди. |
| 9' |
![]() |
Ҳужумимиз ҳимоядан тўпни олис масофага узатилиши билан бошланди. Чап қанотда футболчилардан бири Маҳмудҳожиевга ташлаб берди ва Шоҳрух сўнгги чизиққа яқинлашиб бориб, тўпни жарима майдончаси узатди. Тўпни қайтармоқчи бўлган кувайтлик футболчи, уни ўз олдида турган Абрамовга тўхтатиб бериб қўйди. Савелий эса дарҳол зарба бериб, ҳисобни очди! |
| 9' |
![]() |
ГОООООООЛЛЛ, Савелий Абрамоооов, 1:0!!! |
| 7' |
![]() |
Ўсмирларимиз илк марта рақиб жарима майдончасига кириб боришди. Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпни кўк рангдаги футболкада ўйнаётган футболчилар эгаллаб олишди |
| 7' |
![]() |
Терма жамоамиз ҳали ўз ўйинини йўлга қўйиб олганича йўқ. Ҳеч қандай босимга эга бўлмаган араблар хотиржам ўйнашмоқда |
| 6' |
![]() |
Кувайт иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
| 4' |
![]() |
Вуууууҳ, Акром Хўжаев дарвозамизни голдан қутқарди! Бурчакдан етказилган тўпни кувайтлик Юсуф ар-Рашидий эгаллаб олди ва яқин масофадан зарба берди. Акром тўпни юқорига уриб юборди |
| 4' |
![]() |
Кувайт илк марта жарима майдончамизга кириб келди ва бурчак тўпи ишлади. |
| 2' |
![]() |
Йигитларимиз илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишга, рақиб дарвозаси томон босим уюштиришга ҳаракат қилишмоқда |
| 1' |
![]() |
Ўйинни Кувайт терма жамоаси бошлаб берди! |
| ' |
![]() |
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учинчи турда ҳам оқ рангли формада ҳаракат қилади. Кувайт эса кўк рангни танлаган |
| ' |
|
... Оламни маҳлиё айланган диёёёёёр... сўзлари мадҳиямиз якунланди. Энди навбат Кувайт мадҳиясига |
| ' |
![]() |
Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграйди |
| ' |
![]() |
ФИФА Фейр плей мадҳияси остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёр бўлиб туришибди. |
| ' |
|
Регламентга кўра, ярим финал олдидан ҳисобида биттадан сариқ карточкаси бор футболчиларнинг огоҳлантиришлари бекор қилинади |
| ' |
|
Шунингдек, биттадан сариқ карточкаси бор Азизжон Ғаниев, Жонибек Кўчимов ва Ойбек Нурматов бугун эҳтиёт бўлиб ўйнашлари лозим. Улар бугун огоҳлантириш олишса, чорак финалда майдонга туша олишмайди. |
| ' |
|
Дастлабки 2та ўйиннинг ҳар бирида огоҳлантириш олган Озодбек Қурбонов бугун майдонга туша олмайди |
| ' |
|
Дастлабки 2та турда тўлиқ ўйнаган Ислом Кенжабоев эса бу сафар захирада қолдирилди. Биринчи турда ҳаракат қилган Шоҳрух Маҳмудҳожиев яна асосий таркибга қайтарилди |
| ' |
|
Учинчи турга келиб ярим ҳимоячи Севелий Абрамов илк марта Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида майдонга тушади. |
| ' |
|
Непал ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам параллел равишда соат 14:00да бошланади. Мазкур ўйин натижасини ҳам онлайн трансляция давомида таништириб борамиз |
| ' |
|
Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳнинг 3-тури доирасида Кувайтга қарши майдонга чиқади. Бу ўйинда ғалаба қозониб, Мочинов шогирдлари гуруҳдаги 1-ўринни нақд қилишлари шарт. Асосий вазифа шундан иборат |
| ' |
|
Таиландда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан уюштирилаётган матнли онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз. |
| ' |
![]() |
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |
| AFC U-17 - 2014 / 3-тур / 11.09.2014 14:00 | ||||
ЎзбекистонСавелий Абрамов (9)Жонибек Кўчимов (43-пенальти) Суҳроб Нуруллоев (68) Худойберди Холиқов (90+4) |
4
:
2
|
КувайтАбдулазиз ал-Ҳадя (45)Холид Муҳаммад (45+2) |
||
| AFC U-17 - 2014 / 3-тур / 11.09.2014 14:00 | ||||
ЎзбекистонСавелий Абрамов (9)Жонибек Кўчимов (43-пенальти) Суҳроб Нуруллоев (68) Худойберди Холиқов (90+4) |
4
:
2
|
КувайтАбдулазиз ал-Ҳадя (45)Холид Муҳаммад (45+2) |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
Франциялик ҳужумчи, Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Килиан Мбаппе Score90 футбол портали талқинига кўра, 2026 йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар янгиланган рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Киритилди: 22:30, 13.10.2026. Ўқилди: 10715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россиялик 17 ёшли дарвозабон Тимофей Толстенев «Ғазалкент» клубидаги дебютини ўтказди.
Киритилди: 07:38, 16.10.2026. Ўқилди: 7696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони, профессионал боксда ҳам мағлубиятсиз одимини давом эттираётган, оғир вазн тоифасидаги юртдошимиз Баҳодир Жалолов британиялик Соломон Дакресга қарши навбатдаги жангини ўтказди.
Киритилди: 05:12, 18.10.2026. Ўқилди: 6514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» футболчилари «ПСЖ» ўйинчилари ўзаро суҳбат давомида Каталония клуби ҳақида менсимасдан гапирганидан хабар топишди.
Киритилди: 18:54, 17.10.2026. Ўқилди: 5752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Брайтон» ярим ҳимоячиси Диего Гомес Англия Премьер-лигасида «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда майдон марказидан ажойиб гол урди.
Киритилди: 18:59, 18.10.2026. Ўқилди: 5650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Миш-мишларга кўра, «Реал»нинг юлдуз ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем келажакда бошқа Европа чемпионатида ҳам ўйнашни истайди.
Киритилди: 15:25, 18.10.2026. Ўқилди: 5562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Futbol TV ва Sport TV телеканаллари 2026 йил 17-октябрь, шанба куни қуйидаги трансляцияларни амалга оширишни режалаштирган.
Киритилди: 08:43, 17.10.2026. Ўқилди: 5335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.
Киритилди: 21:56, 14.10.2026. Ўқилди: 5260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия Премьер Лигасининг 7-тури доирасида “Манчестер Сити” ва “Ипсвич” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Киритилди: 06:19, 18.10.2026. Ўқилди: 5226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Zo'r TV телеканали бугун, 14 октябрь, чоршанба куни Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 2-туридан ўрин олган икки учрашувни жонли эфирда намойиш этади.
Киритилди: 07:44, 14.10.2026. Ўқилди: 5058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Олтин тўп" фаворити ўзгарди - бу энди Кейн эмас. Мутахассислар 2026 йилда "Олтин тўп" ғолиби учун коэффициентларини янгиладилар.
Киритилди: 21:20, 08.10.2026. Ўқилди: 14151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.
Киритилди: 07:55, 05.10.2026. Ўқилди: 9448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 9338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 9186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида дебют қилиб энг ёш ўйинчи бўлиб турган Муҳаммад Ҳакимов Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши кутилмоқда.
Киритилди: 07:20, 03.10.2026. Ўқилди: 9122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бугун, 20 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми умумий босқичи 3-туридан ўрин олган иккита учрашув Ўзбекистонда ZO‘R TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Киритилди: 08:09, 20.10.2026. Ўқилди: 4214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоани кутиб турган иккита муҳим учрашувдан қайси бири устувор аҳамиятга эга эканини айтди.
Киритилди: 22:59, 19.10.2026. Ўқилди: 3806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
TNT Sports журналистлари 2026 йилги "Олтин тўп" учун фаворитлар рейтингини тақдим этишди.
Киритилди: 14:22, 20.10.2026. Ўқилди: 3435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти учун ўтказилган овоз бериш натижаларидан ҳозирча дунёда фақат бир киши хабардор.
Киритилди: 11:58, 20.10.2026. Ўқилди: 3399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания чемпионатида "Реал" ва "Севилья" ўртасидаги учрашувда юз берган баҳсли вазиятга муносабат билдирди.
Киритилди: 23:03, 19.10.2026. Ўқилди: 2930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:55, 20.10.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Европа чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-тури доирасида «Сабаҳ» ўз майдонида Дортмунднинг «Боруссия» клубини қабул қилмоқда.
Киритилди: 20:47, 20.10.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:43, 20.10.2026. Ўқилди: 18 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:35, 20.10.2026. Ўқилди: 75 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Лацио» бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг ишларини юқори баҳолади.
Киритилди: 20:31, 20.10.2026. Ўқилди: 77 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:20, 20.10.2026. Ўқилди: 121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:16, 20.10.2026. Ўқилди: 134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:06, 20.10.2026. Ўқилди: 168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Манба Жозе Моуриньо учун «Реал»нинг дахлсиз ҳисобланган уч нафар футболчиси номини маълум қилди.
Киритилди: 20:02, 20.10.2026. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 19:59, 20.10.2026. Ўқилди: 166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|