Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«ПСЖ» «Барселона»га қарши қайси таркибда ўйнайди?

Баҳо:
+ | -

«Парк де Пренс»даги йирик ғалабадан кейин «ПСЖ» «Барселона«га қарши жавоб учрашувига қулай вазиятда кириб келмоқда. Унда парижликлар олдида янада муҳим вазифа - дастлабки учрашувдаги ғалаба тасодиф эмаслиги, «ПСЖ»нинг ҳақиқий савияси эканлигини исботлаш турибди.

Каталонияликларга қарши жавоб баҳсида Унай Эмери қўл остидаги деярли барча шогирдларига суяниши мумкин. Жамоанинг янги аъзоси Гонсало Гуэдес «Бенфика» билан ушбу мавсумда Чемпионлар Лигаси баҳсида қатнашгани сабабли «ПСЖ»га ёрдам бера олмайди. «Барселона» жавоб учрашувига қадар янги тактикасини шакллантирган бўлса, Унай Эмери 4-3-3 тактикасига содиқ қолиши аниқ. Шу боис, парижликлар асосий таркиби қуйидагича кўриниш олиши эҳтимоли юқори: дарвозани қўриқлаш Траппга ишониб топширилади. Ҳимояни марказини Маркинёс – Силва жуфтлиги ҳимоя қилади. Дастлабки учрашувда қаҳрамонлардан бири бўлган Преснел Кимпембе ўрнига жамоа сардори ўз жойини қайта эгаллаши кутилмоқда. Ўнг қанотда илк баҳсда Каванига голли узатмани амалга оширган Томас Менье эгаллайди. Лейвин Курзава эса мос равишда чап қанотдан жой олади.

Тиаго Моттанинг дисквалификацияси Унай Эмерининг ярим ҳимоядаги имкониятларини тушириб юборди. Испаниялик мураббий таянч ярим ҳимоячиси вазифасини яна бир бор Адриен Рабёга ишониб топширса керак. Бу амплуа францийалик ярим ҳимоячининг севимли вазифаси эмас, бироқ сўнгги баҳсларда янги вазифасида ҳам ишончни оқлаб келмоқда. Унга ярим ҳимояда Блез Матюиди ва Марко Верратти ёрдам беради. Айнан шу учлик дастлабки учрашувда ҳам ўйин тақдирини ҳал қилган эди.

Ҳужумда Ди Мария – Кавани – Дракслер учлиги ҳаракат қилиши керак. Гарчи Лукас Моура испаниялик мураббий томонидан энг кўп қўлланилаётган футболчи бўлсада, айнан аргентиналик футболчининг саъй-ҳаракатлари эвазига «ПСЖ» дастлабки учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилган эди. Умуман, бу ҳужум учлигининг барчаси «Парк де Пренс»да ўз номларига гол ёздириб қўя олган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 15:03, 08.03.2017.
Ўқилди: 18095 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.