Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

«Лестер» дарвозасига пенальти белгилашда швециялик ҳакам хатога йўл қўйди (видео)

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан жой олган «Атлетико» — «Лестер» ўйини тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилганди.

Такрорий лавҳалар бош ҳакам Юнас Эриксоннинг қарори нотўғри эканини кўрсатиб берди. Фол жарима майдончаси ташқарида юз берган бўлиб, Гризманн жарима майдончасининг ичига йиқилганди. Ҳакам эса буни пенальти дея баҳолади.

«Бу муҳим қарор эди. Мен ҳакамга у адашганини айтдим. Унинг қарори бизга қимматга тушиши мумкин. Ўйиндан сўнг ҳакамга юзланганимда фол чизиқ устида бўлганини, аммо такрорий лавҳада қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида амалга ошганини айтди. Ҳа, у ерда пенальти эмас, жарима зарбаси бор эди. Қарордан эса хафсаламиз пир бўлди. Тўғри, ҳакамлик иши оғир, аммо муҳим вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларини истаймиз» - деди Крейг Шекспир, «Лестер» бош мураббийи.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:06, 13.04.2017.
Ўқилди: 6399 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.