Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Месси: «Роналду билан рақобат ҳар иккимизга наф беряпти»

Баҳо:
+ | -

Тушунарлики, «Барселона» етакчиси Лионель Месси клубда қолишга мойил. Аммо ўртадаги шартномани узайтириш масаласида олиб борилган бу сафарги музокара жараёни анча чўзилиб кетди.

Матбуотда томонлар ниҳоят, келишиб олишгани ва битимга шу ой охирига қадар имзо чекишлари хусусида хабар берилган бўлсада, Аргентина терма жамоасининг 29 ёшли умиди Tencent нашри мухбирлари билан суҳбат чоғи бу борада аниқ гапиришни истамади.

- Аввало, яна ўша мавзу - Месси - Роналду рақобатига тўхталсангиз...

- Йўқ, йўқ, Криштиану Роналдуга футболдаги асосий рақиб сифатида қарамайман. Аксинча, унинг ўйини, ишга муносабати ва ҳаракат-интилишлари менга ўзгача илҳом бағишлайди. Шу тариқа янги-янги натижалар сари интилавераман. Ўйлайманки, шахсий кўрсаткичларим ва ўйинлардаги иштироким билан ўз навбатида, Роналдунинг рекордларни янгилашга мажбур этмоқдаман. Шу маънода айтсам, ўртамиздаги рақобат ҳар иккимизга наф беряпти.

- Роналдуга рақиб сифатида қарамаслигингизни айтяпсизу, яна рақобат иборасини ишлатяпсиз...

- Факт шундан иборатки, иккимиз ҳам ўз клубимизга максимал даражада наф келтириш ҳаракатидамиз, қолгани иккинчи масала. Хусусан, экспертлар, журналистлар ёки оддий мухлисларнинг муносабатлари ўз йўлига. Очиқ тан оламан, Криштиану - феноменал ижрочи, буни бутун дунё билади. Ўйлайманки, у сайёрамиздаги энг сара футболчилар қаторидан жой олишга мутлақо ҳақли.

- Энди ўзингиз ва «Барселона» хусусида гаплашсак. Якунига етган мавсумга қандай баҳо берасиз?

- Ҳар сафар янги мавсумга старт берилар экан, унинг аввалгисидан яхшироқ ўтишини хоҳлаймиз ва шунга ҳаракат қиламиз. Бошқача айтганда, майдонга муайян мақсад-вазифаларни бажариш учун тушамиз. «Барса» олдидаги вазифалар эса ҳаммага маълум - ғалаба ва яна ғалаба. Хуллас, жамоамиз ҳар мавсум имкон қадар кўпроқ соврин ютиши ва ЧЛда камида финалга чиқиши керак. Ҳа, охирги мавсумда бу вазифа уддасидан чиқолмадик. На Испания чемпионати ва на ЧЛда ғалаба қозонган эканмиз, мавсумга яхши баҳо бериш мумкинми? Тўғри, жамоамиз мамлакат кубоги соҳибига айланди. Умид қиламанки, кейинги мавсумда кўпроқ соврин ютамиз.

- Испания ОАВда хабар берилишича, «Барселона» билан тузган шартномангизни 2021 йилга қадар узайтиришга розисиз, аммо музокара жараёни жуда чўзилиб кетди...

- Бу борада очиқ гапирганим маъқул: табиатан аввало, бугунги кун ҳақида ўйлайман. Футболда менга энг ёқадигани - ғалаба. Аммо худди ҳаётда бўлгани каби футболда ҳам келажакда нималар рўй беришини айтиш мушкул. Шундай экан, бўлажак воқеалар ҳақида фол очишдан маъно йўқ. Албатта, мудом «Барселона»да ўйнашни истаганман ва шундай бўлиб қолади. Айтиш мумкинки, бу мен учун ўзгармас орзу.

 

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:10, 01.07.2017.
Ўқилди: 9130 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.