Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Мессининг тўйига чақирилган 15 нафар футболчи келмади

Баҳо:
+-1 | -

30 июнь куни Лионель Месси қайлиғи Антонелла Рокуццо билан тўй базмини ўтказди.

Sport.es хабарига кўра, Аргентинанинг Росарио шаҳрида ўтган маросимда 260 нафар меҳмон иштирок этди. Бироқ, таклиф қилинганларнинг 15 нафари турли сабабларга кўра тўйга келмаган.

Мисол учун, Роналдиньо Барселона шаҳрида «МЮ» фахрийларига қарши хайрия ўйинида майдонга тушган. У кейинчалик твиттер орқали бахтиёр оилага табрик йўллади.

Марк-Андре тер Штеген ва Андре Гомеш терма жамоалари таркибида КК-2017 мусобақасида иштирок этмоқда. Денис Суарес Испания ёшлари билан Европа чемпионати финалида майдонга тушди. Андрес Иньеста учинчи фарзанди туғилиши муносабати билан оилавий ишлар билан банд бўлган.

Иван Ракитич, Серхи Роберто, Арда Турон, Яспер Силлессен, Пако Алькасер, Самюэль Умтити, Жереми Матьё, Люка Динь, Алейш Видаль ва Жорди Масип қандай сабабларга кўра базмга келмагани номаълум.

 

Манба: football24.ua
Киритилди: 21:17, 01.07.2017.
Ўқилди: 26545 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.