«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуга тўлиқ бир ойлик таътил берди. Боиси, португалиялик футболчи Конфедерациялар кубогида иштирок этди.
Маълумотларга қараганда, 32 ёшли футболчи таътилда бўлишига қарамай, анъанавий тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида иштирок этади. Роналду 3-4 кунга Мадридга келади ва яна таътилга қайтиб кетади. Бу пайт давомида у Японияда ҳомийлар билан белгиланган маросимда қатнашади.
Роналду июль ойи сўнгига келиб машғулотларни бошлайди. Шу боис, у "Барселона"га қарши 30 июль куни International Champions Cup доирасида АҚШда бўлиб ўтиши керак бўлган "эл-класико"да иштирок эта олмайди.
Бундан ташқари, у 8 август куни «Манчестер Юнайтед»га қарши бўладиган УЕФА суперкубоги баҳсини ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Роналду таътилдан қайтиб, майдонга тушиш учун жамоа билан камида 10 кун машғулотда қатнашишини Зидан истамоқда.
Шунингдек, футболчи 31 июль куни даромадни солиқдан яшириш айблови туфайли суд олдида жавоб беради.
Шу тариқа, Роналду таътилдан кейинги илк ўйинни 13 август куни Испания суперкубоги доирасида «Барселона»га қарши ўтказиши мумкин.