Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Биринчи қалдирғоч - Элдор Шомуродов

Баҳо:
+ | -

Элдор Шомуродовнинг «Бунёдкор»дан «Ростов»га трансфер қилинганига боғлиқ камида 2 та ғалати ҳолат юзага келди.

Биринчидан, Элдор нимагадир жуда осонлик билан Россия премьер-лигасида иштирок этадиган клуб сафига қўшилди. Иккинчидан эса, «Краснодар» ва «Зенит»дек кучли клублар қизиқиш билдирганига қарамай, уни «Ростов»дек анча камхарж клуб сотиб олди.

Ҳа, айнан сотиб олди. Ҳаттоки, Одил Аҳмедов ҳам «Анжи»да аввалига ижара келишуви бўйи­ча тўп суриш асносида ўзига хос синовдан ўтган эди...

Юқорида келтирилган икки ғалати жиҳатдан биринчисини осонгина тушунтириш мумкиндир. Ниҳоят, бизда ҳам агентлик хизмати тўғри йўлга қўйилган кўринади. Ҳар ҳолда, Шомуродов трансфери футболчиларни яхши реклама қилишни ўрганаётганимиздан далолат. Мана, натижа ҳам кўриб турганингиздек, ёмон эмас - биринчи футболчимиз учирма бўлди. Ваҳоланки, шу вақтга қадар ўзбек диёрида савия бобида Элдор Шомуродовдан кам саналмаган футболчилар етарлича кўзга ташланишган. Аммо тузукроқ реклама қилолмаганимиз боис ҳам, уларга олий лига сарҳадларидан четга чиқиш насиб этмаган. Эсланг, не-не иқтидорларимиз нари борса, Қатар ёки БААда тўп суриш билан чекланишди, чекланишмоқда. Бахтимизга (Элдорнинг бахтига ҳам) агентлик хизмати сифати анча ошиб қолди. Буёғига энг муҳими, бошқа футболчиларни ҳам кучли чемпионатларга «узата» олиш. Навбат кутиб турганлар сафи эса анча узун - Достон Ҳамдамов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов...

Хўп, энди иккинчи ғалати жиҳатга ўтсак. Элдорга «Краснодар» ва «Зенит» томонидан қизиқиш бўлгани ҳақидаги хабарни осмондан олганимиз йўқ. Бу борада Россиядаги анча обрўли «Известия» нашри алоҳида маълумот тарқатди. Хусусан, терма жамоамиз футболчисини қўлга киритиш учун рус клублари ўртасида кечган рақобат қуйидагича изоҳланди: «Аслида Элдор Шомуродов хизматига Россиянинг бошқа клуби - «Краснодар» ҳам жиддий қизиққан эди. Аммо «шаҳарликлар» ҳужумчини қишки трансфер мавсуми чоғи ижара шарти бўйича олиш ва кейинчалик тўлақонли харид қилишни режалаштиришди. «Ростов» эса вазиятдан фойдаланиб, Шомуродовни дарҳол сотиб олди...».

Халқимизда «Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди»  қабилида ажойиб нақл бор. Демак, Шомуродовга Россия чемпионати етакчилари ҳам қизиқиш билан қарашганки, «Известия» бу борада хабар бермоқда. Аммо якун шундай бўлдики, 22 ёшли ҳужумчи «Краснодар» ёки «Зенит» эмас, балки анча камтарроқ саналган «Ростов»га йўл олди. Бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Ростовликлар Шомуродов учун рақобатда устун чиқишганини таъкидласак, тўғри бўладими? Бу сал шубҳали эшитилмаяптими? Чунки «Рос­тов» вақти келса, ҳаттоки, футболчиларига маош бериш учун пул қидириб қолади. Наҳотки, шундай клуб «Бунёдкор»га кўпроқ трансфер ҳақи, Элдорнинг ўзига эса каттароқ маош ваъда қилган бўлса? Албатта, бунинг эҳтимоли йўқ эмас. Аммо келинг, шу ўринда бошқа вариантни ҳам ўртага ташласак. «Известия» томонидан келтирилган хабарда айтилишича, «Краснодар» Шомуродовни қишда ижара асосида олишни кўзлаган. «Зенит»да ҳам шунга ўхшаш режа бўлгани айтилди. Аммо Шомуродов унисига ҳам, бунисига ҳам эмас, «Ростов»га ўтишни маъқул кўрди. Бундан қандай хулоса келиб чиқади? Балки «Краснодар» ёки «Зенит» учун Шомуродовнинг ижара муддати айнан «Ростов»да кечар? Агар Элдор Россия чемпионатида ўзини кўрсата олса ва 6 ой ёки бир йилдан сўнг бошқа кучлироқ клубга ўтса, билингки, бу тахмин ўзини оқлаган бўлади.

Аслида бу тахмин муаллифи фақат биз эмасмиз, рус сайтларига кирсангиз, россиялик баъзи мутахассисларнинг ҳам шунга яқин фикр билдиришганига кўзингиз тушиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, Элдор Шомуродовнинг фаолиятида янги саҳифа очилиши турган гап. Олий лига энди унинг учун кечаги кун, буёғига ҳақиқий кураш бошланади. Тан олиш керак, «Рос­тов» айниқса, ёш иқтидорлар учун ажойиб жамоа ва буни эронлик Сардор Азмун исботлаб қўйди. Дарвоқе, ростовликлар айнан Азмунни «Рубин»­га қайтаришгани учун ҳам Шомуродовни сотиб олишди. Тушунарли, давоми қандай кечиши кўп жиҳатдан Элдорнинг ўзига боғлиқ. Унда иқтидор етарли, энди гап ўша иқтидорни юзага чиқариш ва кенг дои­рада исботлашда.

«Ростов» мухлислари ҳам ўз навбатида, ҳамюртимизга катта қизиқиш билан қарашмоқда. Албатта, россияликлар Элдор Шомуродовни ҳозирча яхши танимайдилар. Худди биз Туркманистон чемпионатидан бохабар бўлмаганимиз каби улар ҳам Ўзбекистон олий лигасини кузатиб боришмайди. Шу боис, Шомуродов хусусида билдирилган фикрлар орасида кинояли ва ҳазилнамолари ҳам кўп учрайди. Аммо шу билан бирга ёш ҳужумчимиз ҳақида ижобий гапларни етарлича ўқиш мумкин. Жумладан, «Ростовский» ники остида шарҳ қолдирган мухлис қуйидагича ёзди: «У Осиё футбол конфедерацияси томонидан энг яхши ёш футболчилардан бири сифатида тан олинган. Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Шомуродовга «Краснодар» ва «Зенит» клублари даъво қилган эди. Бир сўз билан айтганда - янги Азмун». Ёқимли-а. Kroos-39 никли мухлис эса «Бунёдкор»да бир вақтлар Ривалдо ўйнаганини эслатиб, Шомуродов қандай клубдан харид қилинганига урғу берган. Thomas Sorensen никли ишқибоз сўзларидан иқтибос: «Агар у Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов даражасидаги футболчи бўлса, ҳаммаси жойида». Демакки, у ҳам Элдорга юқори ишонч билдирмоқда ва бу алоҳида эътиборга молик. Бироқ Шомурдовнинг келажагига шубҳа билан қараганлар ҳам йўқ эмас. Масалан Аrtpal ники остида фикр билдирган мухлис ишончсиз кайфиятда изоҳ қолдирган: «Унинг статистикасини очдим ва 2017 йили Ўзбекистон чемпионатида 14та ўйин­да 1тагина гол урганини кўрдим. Умид қиламанки, бизни аҳмоқ қилишмади. Янги раҳбарият ва мураббийлар штабини трансферлар борасида чув тушириш у қадар қийин иш эмас. Агар Шомуродовнинг савияси битта гол билан ўлчанса ва бунга жароҳат сабаб  бўлмаса, уни ҳаттоки, Дядюн ҳам рақобатда енга олади».

Хуллас, шундай гаплар. Ишонамизки, Элдор Шомуродов ўз ўйини билан мухлислар ишончини оқлайди ва барча шубҳаларни тарқатиб юборади. Ҳозирча Россия томон биринчи «қалдирғоч» учирма бўлди, агар у парвозни яхши бошлаб берса, ортидан яна қатор-қатор «қуш» учирма бўлишига ишонамиз...

НУРУЛЛОҲ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:52, 18.07.2017.
Ўқилди: 9450 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.