Неймар «Барселона»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар сўнгги кунларнинг энг асосий мавзуси бўлиб турибди. Мухлисларни клуб бразилиялик ҳужумчининг кетишига унча қаршилик кўрсатмаётгандек туюлаётгани ажаблантириши мумкин. Бироқ каталонияликларда Лионел Мессидек футболчи борлиги ва у яхши формадалиги эсланса, бу ҳолат тушунарли бўлиши мумкин.
«Барселона»даги барча Неймарнинг қолишини хоҳлаётгани турган гап. 25 ёшли ҳужумчи жамоадаги кўпчилик билан яхши дўстлашган, шунингдек, у айни дамда жаҳоннинг энг яхши уч футболчисидан биридир. Аммо у жамоадан кетган тақдирда ҳам бу клуб учун фожеа бўлмаслиги аниқ.
Халқаро Чемпионлар Кубоги дориасида Маямида бўлиб ўтган «Реал»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган Неймар ўзининг ажойиб ҳолатда эканлигини кўрсатишда давом этди. Бразилиялик футболчи Ракитичга голли узатма берди, Пикенинг голига олиб келган ҳужумни бошлаб берди, шунингдек мадридликлар дарвозаси олдида ўзи ҳам қатор қулай вазиятларга эга бўлди.
Шундай бўлса ҳам, ушбу ўйинда Лионел Месси дирижёрлик қилди. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби ўйин бошидаёқ «Барса»ни ҳисобда олдинга олиб чиқиб, ажойиб тўп узатишлари билан ўйинни янада қизиқарлироқ қилишга ҳисса қўшди. Неймар эса адашган вазиятлар ҳам бўлди – лекин бу унча аҳамиятли эмас, чунки бу шунчаки мавсумолди ўйини эди.
Аҳамиятлиси – икки ҳафтадан кейин иккала жамоа ўртасида Испания Суперкубоги доирасида бўлиб ўтадиган ўйиндир. У пайтда Неймар ҳам жамоани тарк этган бўлиши мумкин бўлади. Амалда, Маямидаги «Эл Класико» Луис Энрике томонидан «футбол тарихидаги энг кучли трио» дея таърифланган МСН учлиги сўнгги марта майдонга тушган ўйин сифатида ҳам қолиши мумкин.
«У «Барселона»дан кетса,