Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Нўъмон Ҳасанов: «Ўйин бошида вазиятларни голга айлантира олмадик»

Баҳо:
+ | -
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида  жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.   – Учрашув аввалида футболчилардан ҳужумкор ўйинни талаб қилгандим. Шогирдларим ўйин бошида ҳужумкор ўйнашди ва имкониятларга эга бўлди. Аммо вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда эса “Пахтакор” кучли ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Бу ғалаба билан уларни табриклайман.   Футболчиларимизда бироз ҳаяжон ҳам бор эди. Жавоҳир Сидиқов бугун жароҳатидан кейин ўйнади, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Акмал Холмуродовни йўқлиги ҳам сезилди. Дасталбки 30 дақиқада жамоамиз яхши ўйнади. Аммо кейинчалик мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Бунда жамоадаги маҳоратли футболчиларни хизмати катта бўлди.   Жамоамиз биринчи даврани яхши ўтказганди. Аммо танаффусдан кейин жамоамиз чарчаб қолди. Битта таркибни бутун мавсумда ўйнатиш жуда қийин. “Қўқон-1912″да захира тор, бу эса ўз таъсирини кўрсатмоқда.   Жамоага келганимдан кейин кўп нарсани ўзгартирдим. Келажакда қўқонлик мухлисларни ҳам бир хил рангли либосларда ўтиришларини истайман ва буни амалга оширмоқчиман. Чунки Кореяга борганимда у ердаги муҳит ва уларни бир хил бўлиб ўтиришларини кўриб буни дилимга тугиб қўйгандим. Келажакда жамоани янада яхши тарафлама ўзгартирмоқчиман.   Пул бор, аммо ҳозир мавсум охирига қадар етадиган маблағ мавжуд. Кейинги мавсумда ҳам ҳомийлар қўллаб-қувватлашса янада кучайиб, яхши натижаларга эришамиз.   Давралар оралиғида таркибни кескин кучайтириш имкони бўлмади. Фақатгина икки футболчини ўз сафимизга қўшиб олдик. Келаси мавсумда жамоани захира ўриндиғини ҳам янада кенгайтириб, таркибни кучайтирмоқчиман. Жамоани қийин аҳволда қабул қилиб олгандим.   Шартномам йил якунига қадар мўлжалланган. Шартномам кўп йиллик бўлганда ҳам мураббий яхши натижа қайд этмаса, унга чиқиш эшикларини кўрсатишади. Ниятим ва мақсадим Қўқонни футболини кўтариш. Чунки ўзим шу шаҳар фарзандиман.
Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 09:53, 15.10.2017.
Ўқилди: 2352 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.