"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашди.
"Учрашувнинг бошларида ўйинга киришиб кета олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Гол ўтказганимиз йигитларга руҳий жихатдан салбий таъсир ўтказган кўринади. Нималарга қодирлигимизни намойиш эта олмадик. Биринчи таймни бой бердик. Иккинчи бўлимда фаолроқ ҳаракат қилиб, ўйинни ўз қўлимизга муваффақ бўлдик. Аммо омад "Навбаҳор" томонида бўлди. Ғалаба билан наманганликларни табриклайман.
Ҳакамлик борасида гапирмайман. Бу менинг ваколатимга кирмайди. Албатта футбол Ўзбекистонда ривожланиб бормоқда. Ўйлайманки, федерациядаги янги раҳбарият билан давлатимизда футбол янада тикланади. Фурсатдан фойдаланиб, миллий, ёшлар ва олимпия терма жамоаларимизга омад тилайман. Ўзбек футболини юксалтириш йўлида барча клублар ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек, "Навбаҳор" ва "Бухоро" мухлисларига миннатдорчилик билдираман", - деди Бақоев.