"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 12-турида "Ньюкасл" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг жуда яхши ўйнадик. Рақиб ўйинни яхши бошлади, улар жипслашган ҳолда ўйнадилар. Рафаэль Бенитес - жуда ақлли мураббий, унинг шогирдлари бизга муаммолар яратдилар, аммо биз уларни бартараф қилдик.
Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг, рақиб босимни ҳис қила бошлади. Босим уюштиришимиз муҳим эди. Иккинчи гол бизга ишонч бағишлади. Рақиб олдинга интилди, бизга бўш ҳудудлар очилди.
Одамлар нима деса, десин - биз баъзан гол урамиз, баъзан эса - йўқ. Аммо биз ҳар доим тинч ухлаймиз, чунки бор кучингни ишга солганингдан кейин, ачинадиган нарсанинг ўзи бўлмайди", - дейди Моуриньо.