Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ЎФФда миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клублар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клуб раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. 

Кун тартибидаги масалалар қаторидан 2018 йил Суперлига ва Про-лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг қай тарзда бажарилаётгани, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши каби масалалар ўрин олди. 

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни кучайтириш ва ўзбек футболи савиясини янада ошириш мақсадида Суперлигада иштирок этадиган клублар футболчиларининг жисмоний тайёргарлик ҳолатига нисбатан ҳам алоҳида талаблар белгилаб, мазкур талабларни бажарилиши бўйича 2-босқичда мониторинг ишлари амалга оширилиши ҳақида хабар берди.

Биринчи босқичда махсус тест синовлари орқали футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолати ўрганилса, иккинчи босқич мавсум бошланишидан аввал ўтказилиб, ушбу босқичда футболчиларнинг белгиланган нормативларни бажара олиш ёки олмаслиги кўриб чиқилади. Белгиланган нормативларни бажара олмаган клуб футболчилари 2018 йил мавсумида иштирок этишига рухсат берилмайди. 

Шундан сўнг, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров сўз олиб, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар мураббийлари ва ходимларининг малакасини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

Жумладан, шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилади. 2018 йилнинг январь ойида эсамиллий чемпионатимизда иштирокэтаётган клублар мураббийлари Жанубий Кореянинг Кей-лигасида малака ошириш имкониятига эга бўлишади.

Шунингдек, футболи ривожланган Европа давлатларида ҳам клублар мураббийлари ва ходимлари учун мана шундай семинарлар ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида қўшимча қилди. Бу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқиш экани алоҳида таъкидланди. 

Мажлис сўнгида миллий чемпионатимизда иштирок этадиган клублар ПФЛ томонидан қўйилган талабларни ўз вақтида бажаралишини таъминлаш зарурлиги, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ПФЛга ҳисобот бериб турилиши кераклиги яна бир бор таъкидланди. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:20, 15.12.2017.
Ўқилди: 4275 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.