Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Суперлига клубларининг шифокорлари Доҳада махсус ўқув-семинарида иштирок этишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчи клублари шифокорлари Доҳа шаҳридаги “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида ташкил этилган махсус ўқув-семинарда иштирок этишди. 

 ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Ассоциациясининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум доирасида бўлиб ўтган мазкур ўқув-семинари 2 кун давом этди ва унда “Aspetar” тиббиёт маркази мутахассислари ўзбекистонлик шифокорларига спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

 - Бундай семинар ташкил этилганидан жуда мамнун бўлдик. Семинар давомида “Аспетар” тиббиёт маркази мутахассислари бизга спорт тиббиёти соҳасидаги сўнгги янгиликлар ҳамда футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиш борасида керакли тавсияларни беришди. Ўз малака ва кўникмаларимизни янада бойитиб олиш имконига эга бўлдик, - деди “Локомотив” ПФК бош шифокори Аброр Пирриев.

 Таъкидлаш жоиз, 20–21 декабрь кунлари бўлиб ўтган семинарда қатнашган шифокорлар эртага юртимизга қайтиб келишади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:19, 22.12.2017.
Ўқилди: 1376 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик