Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Олий ва биринчи лигаларда ўзгаришлар кузатилди, энди навбат иккинчи лигага етиб келди

Баҳо:
+ | -

Олдинроқ хабар қилинганидек, янги мавсумда ўзбек футболида катта ўзгаришлар бўлади.

Унга кўра, олий лигани Суперлига, биринчи лигани эса Про-лига деб атайдиган бўлдик.

Суперлигада 12 клуб ғолиблик учун кураш олиб боради. Про-лигада эса 16 жамоа юқори элитага чиқиш учун мусобақаларни ўтказишади.

Сўнгги маълумотларга кўра, энди вилоят чемпионатлари, яъни, иккинчи лигаларда ҳам катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Чемпионатнинг айни дамдаги тизимида бир вилоят жамоалари ўзаро ўйинларда қатнашишади.

Ҳар бир вилоят чемпиони биринчи лигага чиқиш учун ўтиш турнирида иштирок этиши лозим эди.

Энди эса умуман бошқача бўлади. Яъни, ҳар 3 вилоят жамоалари учун алоҳида 4 та лига вужудга келади.

Лига 3 вилоятнинг энг сара 16 жамоаларидан ташкил топади. Лига ғолиблари про-лигага йўлланма олади.

Ҳозирча бу маълумотлар тасдиқланмаган. Аммо, ҳақиқатга яқинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Супер лигасида расман 12 та жамоа иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 12:52, 27.12.2017.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.