Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

ЎФФ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда мухлислик маданияти ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолади.

Меморандумга кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар футболи оммавийлигини таъминлаш мақсадида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бепул футбол гуруҳлари ташкил этиш, ҳаваскор футболчилар ўртасида ўтказиладиган “Футболимиз келажаги”  ва “Чарм тўп” турнирларини ташкил этиш ва ўтказиш, уларда ўзини ҳар томонлама кўрсата  олган ҳаваскор футболчиларни профессионал жамоаларга тавсия қилиш, жойлардаги маҳалла болалари ўртасида  турли футбол фестиваллари, байрам тадбирлари ташкил этиш, маҳаллаларда барпо этилган футбол майдонларидан мақсадли фойдаланиш ишларини йўлга қўйиш, уларни асосан болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар учун мувофиқлаштириш каби чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳамкорликда ўтказиладиган ҳудудий ва республика миқёсидаги футбол мусобақаларида ғолибликка эришган футболчилар ва уларнинг мураббийлари мунтазам равишда рағбатлантирилиб борилади.

Тез орада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари билан ана шундай меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:03, 08.01.2018.
Ўқилди: 2528 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.