Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

“Арсенал” Кейнни ҳайдаб юборган экан!

Баҳо:
+ | -

“Болалигимни кўп эслайман. Уйимизнинг ёнида боғ бор эди. Дадам, акам учаламиз у ерда футбол ўйнардик. Иккита дарахтни дарвоза қилиб олардик. У пайтлари “Арсенал”нинг ёшлар таркибида ўйнардим. Мен учун қадрли кунлар эди”.

“Бир куни дадам уйга келибоқ ёнимга чўккалаб, елкаларимдан тутди. У ниманидир айтолмаётгани сезилиб турарди. Охири тилга кирди:

— Харри, сенга бир гапни айтишим керак, фақат ҳафа бўлма, хўпми? “Арсенал” сени таркибдан ўчирди. Бизга керакмас, ортиқча, дейишди.

Нима қилишни ҳам, нима дейишни ҳам билмасдим. Дадам менга:

— Сен улардан хафа бўлма, хўпми, биз энди кўпроқ шуғулланамиз. Сени зўр қиламиз ва ўзингга бошқа клуб топамиз, келишдикми? — деди.

Биласизми, агар дадам айрим дадаларга ўхшаганида, балки, мен ҳам ҳозир ҳеч ким бўлмасдим. Чунки менинг вазиятимда қолган, клубдан ўчирилган болаларнинг дадалари кўпинча “Демак, сен уларнинг талабига жавоб бермагансан, сен такасалтанг ва дангасасан, қўлингдан ҳеч нарса келмайди”, дея чаккаларига шапалоқ тортарди. Аммо менинг дадам унақа қилмади. Кечани кеча, кундузни кундуз демай, акам иккаласи мен билан шуғулланишди”.

“Уотфорд” ҳаваскорлари билан “Тоттенхэм” ўйнаган пайтда “Уотфорд” ҳаваскорлари таркибида эдим. Шундан сўнг “Тоттенхэм”нинг назарига тушдим.

Энди қаранг, мен оппоқ формадаман. Формам “Арсенал”никидан чиройли. Биласизми, ҳар гал “Арсенал” билан ўйнаганимизда нимага ҳаракат қиламан? “Ким ҳақ эди, менми ёки сизларми?” деган саволга жавоб беришга уринаман”.

“Тоттенхэм”дан миннатдорман. Бу клубнинг шарофати билан кимсан Премьер лигада 100 та гол урдим. Ҳатто мени 2 йил ижарага беришганида ҳам аразламаганман. Улар менинг ниманидир ўрганишимни исташган, ахир. Шундай бўлди ҳам. Мен ижарада ҳам жуда кўп нарсаларни ўргандим.

“Лестер Сити”да ижарада ўйнаганимда “Лестер” Чемпионшипда эди. “Мен Чемпионшипда ўйнай олмаяпман-у, “Тоттенхэм”нинг асосий таркибида ўйнаш қачон насиб этади?” деб ўйлаб юрардим. Бир куни интернетда Том Бреди биографияси билан танишиб қолдим. Унинг ҳаёти худди меники каби бўлган экан. Жуда ўхшарди. Илҳом манбайим Том Бреди бўлди. Энди мен ўзимга ишонардим ва Премьер лигада ўзимни кўрсатишга қарор қилгандим”.

“Ижарадан қайтганимдан сўнг ҳам Андре Виллаш Боаш мени қайтадан яна ижарага жўнатмоқчи эди. Аммо мен:

— Кетмайман! — дедим. — Ўйнатмасангиз ўйнатманг, аммо “Тоттенхэм”дан кетмайман. Захирада ўтиравераман.

Шу тариқа клубда қолдим”.

“Почеттино келганидан сўнг ҳамма нарса ўзгарди. Буёғи афсона бўлиб кетди. Биласизми, агар сиз Почеттино “Ишла”, деганида сидқидилдан ишласангиз, у сизга дунёларни олиб беради”.

“Дастлабки учта ўйинда учта гол — бу мен учун афсона эди”.

“Биринчи марта хет-трик қилганимда Почеттино мени илк марта ўз хонасига чақирди. У мени қизил шароб билан кутиб олди ва шундай деди:

— Сен билан суратга тушсам, қаршимасмисан?.

“Илк марта “Арсенал”га қарши ўйнаганимда бутун танам ҳаяжондан қалтирарди. Хаёлимда фақат бир нарса бор эди — гол уришим керак.

Ўша куни “Арсенал” дарвозасига иккита гол урдим”.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 12:41, 07.02.2018.
Ўқилди: 4778 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.