Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ЕЧЛ. «Барселона» - «Челси» учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб ўйинларига якун ясалади. Мазкур босқичнинг қизиқарли ўйинларидан бири Барселона шаҳридаги "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

www.uzreport.news сайти бўлажак ўйин олдидан қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади.

14 март 2018 йил соат 00:45. Испания. Барселона. "Камп Ноу" стадиони. Чемпионлар лигаси. 1/8 финал босқичи. Жавоб ўйини (биринчи ўйин - 1:1) 

"Барселона" (Испания) - "Челси" (Лондон, Англия) 

Бош ҳакам: Дамир Скомина (SVN)

Дисквалификация: йўқ

Жароҳат: Нелсон Семеду, Денис Суарес (Барселона) - Давид Луис, Росс Баркли (Челси)

Тахмини таркиблар: 

Барселона: тер Штеген, Альба, Умтити, Пике, Роберто, Иньеста, Бускетс, Ракитич, Паулиньо, Суарес, Месси.

Челси: Куртуа, Кэхилл, Кристенсен, Аспиликуэта, Алонсо, Фабрегас, Канте, Мозес, Азар, Виллиан, Мората.

 

Жамоаларнинг биринчи ўйинида "Челси" клуби ғалаба қозониш учун рақибига нисбатан яқинроқ келган эди. "Аристократлар" учрашув давомидаги устунликдан фақат бир маротабагина фойдаланишди холос. Лекин ҳимоядаги биргина хато бу устунликни ҳам йўққа чиқарди (Месси фаолиятида илк бор "Челси" дарвозасини ишғол этди) ва "Барселона" жавоб ўйинидан олдин ўзи учун қулай бўлган натижа билан ортга қайтишни уддалади. Эндиликда "Барселона"ни ўз майдонидаги 0:0 ҳисобидаги дуранг ҳам қаноатлантиради.

Агарда Эрнесто Вальверде шогирдали "Камп Ноу"да қулай натижага эриша олишса, каталонияликлар ўз фаолиятида қаторасига 11 марта бу ишни уддалашган бўлади. "Челси" эса сўнгги 5 йил ичида фақат бир бор 1/8 финалдан кейинги босқичга ўта олган. Қўшимчасига, "Барселона" 24та учрашувдан буён ўз майдонида мағлубиятга (22та ғалаба ва 2та дуранг "Атлетико", "Ювентус" билан) учрамай келмоқда. "Челси"нинг сафардаги ўйинлар статистикаси эса унчалик ҳам яхши эмас. Айнан шу натижалар Антонио Конте шогирдларини кейинги босқичга чиқишига бўлган ишончни бироз камайтиради. Бироқ, лондонликлар аввал ҳам "Камн Ноу"да фаворит бўлмаган ўйинларда вазиятдан чиқиб кета олишган.

Жамоаларнинг биринчи ўйинидан сўнг, "Барселона" клуби Испания чемпионатидаги ҳолатини анча яхшилаб олди. Даслтаб, дербида "Жирона" йирик ҳисобда таслим этилган бўлса, 27-турда энг яқин таъқибчи "Атлетико" мағлуб этилди. Бир неча кун аввал эса Вальверде шогирдлари жамоа етакчиси Мессисиз аутсайдер "Малага"ни таслим эта олишди. 

"Челси" эса аксинча, иккита марказий ўйинда ("Манчестер Сити" (0:1), "Манчестер Юнайтед" (1:2) имкониятни бой бериб қўйди. Аммо АПЛнинг сўнги турида, дербида "Кристал Пэлас"ни мағлубиятга учрата олди. Шу тариқа, Конте шогирдлари ички чемпионатда ҳам 5 ўринга тушиб қолиб, кучли тўртликдан 4 очкога ортда қолишмоқда.

Ўйиндан олдин "Челси" мураббийи ва футболчилари чорак финалга чиқиш учун фақатгина идеал ўйини кўрсатилиши кераклигини айтишди. Айнан мана шундай ўйингина лондонликларни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин. Бу баҳсда "Барселона" ҳисобдан келиб чиққан ҳолда, қарши ҳужум услубида ҳам ўйнашлари мумкин. Устига устак Вальверде шогирдлари бу мавсумда бу орқали оз мунча гол уришмади. Аввалгидек, фақат ва фақат ҳужумда ўйнаш бу ҳозирги "Барселона"га унча мос келмайди. Шунинг учун ҳам бўлажак баҳсда голлар шоуси бўлишига кўпчилик ишнмаяпди.

Эрнесто Вальверде ("Барселона" бош мураббийи):

Лондонда "Челси"нинг нималарга қодир эканлигини кўрдик. Тўғри бундай ўйиндан кейинги натижа биз учун яхши, бироқ ўз биз услубимизда ўйнашда давом этишимиз керак. Бундай "Челси" сафарда ҳам гол уриши мумкин. Улар турли услублардан фойдаланишади, Лондонда ҳам буни гувоҳи бўлдик. "Аристократлар" ҳимояда ҳам қарши ҳужумда ҳам кучли. Биз бу баҳсда эътиборли бўлишимиз зарур.

Антонио Конте ("Челси" бош мураббийи):

"Камп Ноу" - фантастик стадион. Ҳар бир ўйинчи бу майдонга оёқ босиб, бирох ҳаяжонланади. Менинг кўпчилик футболчиларим бу ерда ҳали ўйнаманган. Улар шу ерда экан, қўлдан келган барчасини бажаришлари керак. Биринчи ўйинда яхши ўйнадик, деярли идеал ўйин. Бунинг устига дунёнинг энг яхши клубларидан бирига қарши. Биринчи ўйин ҳисоби "Барселона"га устунлик беради, улар ғалаба қозонишга ҳаракат қиладилар. Биз бутун ўйин давомида диққат-эътиборимизни йўқотмаслигимиз керак. Бу мусобқада қолишимиз осонмас. Агар кейинги бочқичга чиқишни истасак, ҳар бир вазиятдан фойдаланишимиз керак.

Қизиқарли маълумотлар:

Жамоалар жами 13 марта ўзаро тўқнаш келишган. Улардан 4тасида "Челси", учтасида "Барселона" ва қолган 6тасида дуранг қайд этилган.

"Барселона" сўнги марта Англия клублари билан ўтган мавсумда тўқнаш келган. Ўшанда "Барса" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб сафарда 1:3 ҳисобида енгилган эди.

Каталонияликларнинг ўз майдонларида Англия клубларига қарши статистикаси. 19 ғалаба, 11 дуранг ва 2 мағлубият. 

"Барселона" плей-офф босқичида 24 марта биринчи ўйинда дуранг қайд этиб ундан 19тасида кейинги босқичга ўта олган.

"Челси" ўз фаолиятида саккиз марта 1/8 финалдан ўтиб тўрт бор бу босқичда қоқилган. 

Лондонликлар сўнги марта испан клубларидан "Ателико"га қарши (3:1) баҳс олиб борган эди.

"Аристократлар" Испанияга сўнги 10та сафарларидан ҳали мағлуб бўлишмади. (3 ғалаба 7 дуранг)

"Челси" Испанияда 21та ўйиндан фақат иккитасида мағлуб бўлган. (7 ғалаба, 12 дуранг)

Манба: www.uzreport.news
Киритилди: 19:12, 14.03.2018.
Ўқилди: 5437 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.