Италия болалар футболида ғалати воеқа юз берди. «Априлья» - «Коннект» ўйинида бош ҳакам меҳмонлар даврозасига пенальти белгилади. Аммо, мезбонларнинг 13 ёшли ҳужумчиси Николо Франческотти ҳакам томонидан нотўғри қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, пенальтини атайин ноаниқ тепди ва мухлислар олқишига сазовор бўлди.
«Қоидабузарлик йўқ эди. Ҳакам нотўғри қарор қабул қилди. Ҳеч ким менга атайин ноаниқ теп демади, шунчаки, ўзим шу қарорнинг тўғри бўлишини англадим» - деб Николо сўзларини келтирмоқда Latina Oggi.
Франческотти «Ювентус»га мухлислик қилади ва жамоасининг Чемпионлар Лигасида «Реал» тўсиғидан ўтолмаганини ҳалигача ҳазм қилолмаяпти.
«Роналду ҳам худди мен сингари пенальтини ноаниқ тепиши керак эди» - деб қўшимча қилди Николо.