Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Pepsi суперлига. Май ойинниг энг яхши дарвозабони аниқланди

Баҳо:
+ | -

Профессионал футбол лигасининг Championat.asia билан ҳамкорликда ўтказаётган сўровномасига кўра, “Навбаҳор” посбони Ботирали Эргашев май ойининг энг яхши дарвозабони сифатида тан олинди.

Овоз бериш якунига кўра, Ботирали рақобатчиси Элдор Суюновни 1 очколик фарқ билан ортда қолдирди. Бунда “Навбаҳор” мухлисларининг овози муҳим роль ўйнаганини эътироф этиш керак. Боиси, Championat.asia сўровномасида Эргашев энг кўп овоз олди ҳамда 6 очкони қўлга киритди. Суюнов эса мухлислар овозига кўра иккинчи бўлди ҳамда 4 очко билан кифояланди.

Агар гап фақатгина бош мураббийлар ва жамоа сардорлари овозидагина бўлганида, бунда Элдор Суюнов “Навбаҳор”даги рақибини 1 очко ортда қолдирган бўларди. Чунки Суюновни 24 овоз берувчидан 10 нафари 1-ўринда кўрсатди. Ботирали Эргашевда эса бу кўрсаткич 9 тани ташкил қилди.

Эргашевни 8 киши 2-ўринга, Суюновни эса 7 киши шу ўринга лойиқ кўрди. Яна 4 нафардан овоз берувчи бу посбонларни учликка киритди.

Шу тариқа Ботирали Эргашев Pepsi Суперлигаси вакилларидан 47, мухлислардан эса, жами — 53 очко ишлаб олди. Суюнов эса биринчи фронтдан 48, ишқибозлардан 4 очко олди, жами — 52. Рейтингда “Қизилқум” посбони Евгений Черемисин 29 очколик бўлди. “Сўғдиёна” посбони Дилшод Ҳамроев эса 22 очкони қўлга киритди.

Май ойининг энг яхши дарвозабони Ботирали Эргашев бугун — 10 июнь куни бўлиб ўтадиган Pepsi Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” ўйинида ПФЛ совринини қабул қилиб олди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 19:34, 10.06.2018.
Ўқилди: 3809 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик